Стегоцефаллар, қопқоқбошлилар, совутбошлилар (Стегоcепҳалиа) — сувда ва қурукдикда яшовчи қазилма ҳайвонлар. С. қолдиғи юқори палеозой ва қуйи мезозой ётқизиқларидан топилган. Танасининг уз. 10 см дан 4 м гача. Калла суягининг қопқоғи яхлит қоплам ҳосил қилган.

Танаси сиртида суякли қалқончалар бўлган. С. дарё, кўл, ўрмон ва ботқоқликларда яшаган. Баъзи С. ҳозирги амфибияларта яқин туради. Снинг кўп қисми лабиринтодонтларга киритилган.