Стеллит (инг. стеллите — фирманинг номидан, лот. Стелла — юлдуз) — асосини кобалт (Со) ташкил қиладиган қуйма қаттиқ қотишмалар гуруҳининг умумий номи. Таркибида хром (Сг, 2733%), волфрам (W, 13—17%), кремний (С, 1,8—2,5%) ва бошқа элементлар бўлади. Жуда қаттиқ, ейилишга чидамли ва коррозиябардош материал. Юқори траларда ҳам қаттиқлигини сақлайди. С. детал ва асбоблар (мас, клапанлар эгарлари, газ турбиналари кураклари, кимё аппаратлари ва бошқалар)нинг иш сиртига суюклантириб қоплаш учун ишлатилади.