Stenbock uyi
Стенбоcк уйи (эстонча: Стенбоcки мажа) Таллиннинг Тоомпеа тепалигида жойлашган таниқли нео-классик услубида қурилган бино. У Эстония ҳукуматининг расмий қароргоҳи ҳисобланади[1].
| Стенбоcк уйи | |
|---|---|
Стенбоcки мажа | |
|
Таллиндаги Стенбоcк уйи | |
| Умумий маълумот | |
| Меъморий услуби | Неоклассицизм |
| Шаҳар | Таллинн |
| Мамлакат | Эстония |
| Қурилиши бошланган | 1787-йил |
| Қурилиши тугаган | 1792-йил |
| Мижоз | Жакоб Понтус Стенбоcк |
| Эгаси | Эстония ҳукумат биноси |
| Дизайн ва конструксия | |
| Меъмор | Жоҳанн Cаспар Моҳр |
Тарихи

Стенбоcк уйининг тарихи 1780-йилларга бориб тақалади, ўша пайтдаги Россия империясининг Эстония губернаторлиги маҳаллий маъмурияти томонидан маъмурий мақсадларни амалга ошириш учун янги бинолар қуриш режасини ишга туширган. Дастлаб, мазкур иншоот суд биноси сифатида фойдаланишга мўлжалланган[1][2]. Нуфузли маҳаллий аристократ ва Ҳиумаадаги йирик мулк эгаси граф Якоб Понтус Стенбоcк Таллин (Ревал) ўртасидаги Тоомпеа тепалигида янги бино қуриш тендерида ғолиб бўлган. Янги уйнинг архитектори Эстониядаги жамоат биноларини сақлаш учун масъул бўлган провинсия меъмори ва маҳаллий уйларнинг машҳур дизайнери Жоҳанн Cаспар Моҳр эди[2].
Бинонинг қурилиши 1787-йилда бошланган. Россия давлатида давом этаётган рус-турк уруши билан боғлиқ харажатлар натижасида бино учун ажратилган маблағлар миқдори камайтирилган. Натижада, вилоят Стенбоcкдан қарздор бўлиб қолган ва қурилиши тугалланмаган бино унинг мулкига ўтган. Кейинчалик, у бинодан Таллиндаги қароргоҳи сифатида фойдаланган. Иншоот ҳанузгача Стенбоcкнинг хотираси учун Стенбоcк номини ўзида сақлаб келмоқда. 1828-йилда, Стенбоcкнинг ўлимидан сўнг, бино 1899-йилгача турли инсонлар орасида қўлдан-қўлга ўтиб, ниҳоят губернаторлик маъмуриятининг мулкига айлантирилган ва суд биноси сифатида фойдаланила бошланган[2].
Стенбоcк уйидан Эстония мустақиллигининг илк йилларида (1918-1940) ҳам, Совет истилоси даврида (1944-1991) ҳам суд биноси сифатида фойдаланишда давом этилган. 1970–1980-йилларда икки суд залининг шифтлари ва суд архиви қулаб тушгач ҳам, бинода таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган. 1991-йилда Эстония мустақиллиги тикланиш даврида бутун бино қулаш хавфи остида бўлган. 1996–2000-йиллар давомида бинода тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилган. Янги таъмирланган бино 2000-йилда қайта очилгач, Эстония миллий ҳукуматининг расмий қароргоҳига айлантирилган[2][1].
Архитектураси
Бинонинг меъморий услуби неоклассицизмнинг жуда оддий шаклидир. Олд қисми олтита пиластер ва Сааремаа доломитидан ясалган иккита ярим пиластер ва тишли фронтон билан безатилган. У нисбатан камроқ безакланган бинолар билан ўралган, ярим доира шаклидаги ҳовлига қараган[3]. Айнан шу жиҳати сабабли бинонинг кўча томони жуда оддий хўжалик биноларидан ажралиб туради. Кўчага қараган бино деворида Сталинист Совет ишғол режими томонидан ўлдирилган Эстония парламенти ва ҳукумати аъзоларининг исмлари ёзилган ёдгорлик лавҳаси мавжуд. Бинонинг энг машҳур кўриниши (расми) унинг орқа томонидан олинган бўлиб, у Тоомпеа тепалигининг четида жойлашган ҳолатда тасвирланган. Бу тасвирда Дорик устунлари устида кўтарилган катта балконга асосий эътибор қаратилади. Умуман олганда, бинонинг ташқи кўриниши ҳали ҳам бироз бўлса-да, асл бинонининг ҳолатини ўзида акс эттиради. Совет истилоси даврида иншоотнинг ички қисми жиддий шикастланган ва ҳозирда унинг катта қисми реконструксия қилинган[1][4][5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Стенбоcк Ҳоусе“. Эстониан Говернмент Оффиcе. 2013-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 6-март.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Тҳе Стенбоcк Ҳоусе - Ҳисторй“. риигиканцлеи.ээ. 2017-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ „Тҳе Стенбоcк Ҳоусе - Арчитеcтуре“. риигиканцлеи.ээ. 2013-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 6-март.
- ↑ „Тҳе Стенбоcк Ҳоусе - Фром Инсиде анд Оут“. риигиканцлеи.ээ. 2013-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 6-март.
- ↑ Тайлор, Неил. Эстониа. Брадт Травел Гуидес, 2010 — 103-бет. ИСБН 9781841623207.
Ҳаволалар
Викиомборда „Стенбоcк уйи“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.