Стено қонуни — кристалларнинг доимийлиги ҳақидаги қонун; 1669-йил даниялик табиацҳунос Н. Стено томонидан аникланган. Унга кўра, муайян температура ва босимда, бирор модда барча кристалларининг 2 қиррали бурчаклари, уларга мувофиқ бўлган кристалларнинг бурчаклари билан (ўлчами ва қирраларининг шаклидан қатъи назар) бир хил бўлади. Стено табиий кристалларнинг кўп қиррали шаклларини кузатиши мобайнида, кўп қиррали кристалларнинг қирралари кристалл панжарадаги ясси атом тўрларига мувофиқ бўлади деб ҳисоблайди. У кварс, гематит, пирит ва олмос кристаллари ўсишининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида ёзган. Стено қонуни кристалл моддаларнинг таснифи ва уларни аниқлаш (бурчакларни гониометр ёрдамида ўлчаш)га асосланган.