Stenofagiya
Стенофагия (юн. стҳенос — куч ва ...фагия) — ҳайвонларнинг бир хил (монофагия) ёки бир неча хил озиқ турига (олигофагия) ихтисослашуви. С. муайян озиқ хилини топиш ва ҳазм қилиш учун зарур бўлган анатомик, физиологик ва биокимёвий мосланишлар билан боғлиқ. Маc, кавш қайтарувчи ўтхўр ҳайвонлар ошқозони 4 камерали; паразит тасмасимон чувалчангларда ичак бўлмайди. Тухумхўр илонларнинг ўткир қовурғалари ичак бўшлиғига чиқиб туриши ютилган тухумнинг пўчоғини эзишга ёрдам беради; сиртлонлар тиши суякни майдалашга мослашган. Монофаглар организмида ишлаб чиқариладиган махсус ферментлар кўпинча уларнинг бошқа ҳайвонлар ҳазм қилолмайдиган озиқ (мас, тери, жун, пат, мум ва бошқалар) ни ҳазм қилишга ёрдам беради. Қийин ҳазм бўладиган органик моддалар ва энергия билан озиқланиш ҳайвонларнинг экосистемалардаги моддалар ва энергия айланишидаги аҳамиятини оширади. С. турлари хилма-хил ва улар орасида озиқга нисбатан конкуренсия кучли бўлган биогеоценозлар (тропик ўрмонлар)да кенг тарқалган. С.нинг акси эврифагия кўп хил озиқ турига мосланишни англатади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |