Stenografiya
Стенография (юн. стенос — тор, сиқиқ, қисқа ва ... графин) — қисқартирилган тезкор ёзиш усули ва шундай ёзув; алоҳида қисқа белгиларнинг мавжудлиги, сўз унсур (қисм)ларини қисқартириш ёки ёзмай ташлаб кетиш, сўзлар ва сўз бирикмаларини қўшиб ёзиш С.нинг асосий белгиларидир. С. оғзаки нутқни синхрон (нутқ жараёнида) ёзиб олиш ҳамда ёзув техникасини такомиллаштиришга имкон беради. Стенографик ёзув тезлик бўйича оддий ёзувдан 4—7 марта устунрокдир. С. жуда қад. замонлардан маълум бўлган (Юнонистонда мил. ав. 350 йилга мансуб С. белгилари ёзилган мармар тахтача топил ган). Қад. Римда мил. ав. И аср да Сицероннинг қули Тирон римча С. тизимини кашф этган ва Тирон, ноталари деб аталадиган бу тизим ХИ аср гача қўлланиб келган.
"С." термини 1602-йилда Англияда стенограф Ж. Уиллис томонидан қўлланган. С. белгилари дунё тиллари учун умумийдир. Фақат ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусияти ва ундаги ҳар бир фонеманинг оз ёки кўп учрашига қараб белги танланади. Ҳозирги С.да геометрал ва қия ёзув (курсив) тизимлари фарқланади. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам Англияда: геометрал С. Ж. Уиллис (1602) томонидан, қия ёзув С.си эса С. Бордли (1789) томонидан яратилган. Геометрал С. белгилари ҳар хил геометрик шаклларнинг бўлакларидан иборат бўлиб, амалда ёзиш учун ноқулай деб топилган. Қия ёзув С.сидаги белгилар оддий ёзув белгиларининг айрим унсурларидан иборат бўлиб, асосий хат чизиқ, устида ёзилади ва хат текислиги яхши сакданади. Шу сабабдан қия ёзув тизими геометрал тизимдан афзалроқ ҳисобланади. Қисқартириш усулига кўра, С. тизимларининг 2 тури: морфологик ёки имловий (оддий ёзув имлосига амал қилган ҳолда сўзларни бошланма ҳарфигача қисқартирилади) ва фонетик (қисқартириш мақсадида яхши эшитилмайдиган товушлар ёзувда тушириб қолдирилади) турлари фарқданади. Геометрал тизимлар қисқа сўзлар нисбатан кўпроқ бўлган гиллар (мас, инглиз, франсуз, испан тиллари) учун, қия ёзув тизимлари эса узунроқ сўзлар кўпроқ бўлган тиллар (мас, славян, скандинав ва немис тиллари) учун қўлланади.
Рус тили учун стенографик тизим 1860-йилда биринчи марта амалда қўлланган. Россияда Октябр тўнтаришигача ҳам, ундан кейин ҳам бир кднча стенографик тизимлар ишлаб чиқилган. 1933-йилда СССР да Давлат ягона С. тизими (кия ёзув С.си асосида) жорий этилган. Бу тизим ўзбек тилида биринчи марта 1937-йилда қўлланган (1925—33 йилларда ўзбек тилида рус тилидаги С. тизимидан фойдаланилган). Ўзбекистонда кўп йиллардан бери С.ни ўқитишўргатиш бўйича курелар ҳамда стенографик хизмат идоралари фаолият кўрсатиб келмоқса. С. ривожига М. Мақсудов, М. Муродов, М. Раҳимова, А. Шорахмедов ва бошқа катта ҳисса қўшганлар. Кейинги даврда аудиовидеотехниканинг ривожи ва ундан кенг фойдаланиш С.га ва стенографистларга бўлган эҳтиёжни бир қадар камайтирди.
Адабиёт
- Муродов М ., Стенография дарслиги, Т., 1952; Юрковский А. М., Стенография сквоз века, М., 1969.
Абдуваҳоб Мадвалиев.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |