Stepan Badalov
Степан Тигранович Бадалов (1919.26.8 – 2014.17.7) – минералог ва геокимёгар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1977). Геология ва минералогия фанлари доктори (1962), профессор (1968), Ўрта Осиё индустриал институтини тугатган. 1946-йилдан Ўзбекистон Фанлар Академияси Геология ва геофизика институтида илмий ходим, лаборатория мудири (1964 – 1987), етакчи илмий ходим (1987 – 1996) ва бош илмий ходим (1997-йилдан). Уруш қатнашчиси (1941 – 1945). Бадаловнинг илмий ишлари Ўзбекистонда элементлар геокимёси, руда ҳосил қилувчи тизимларда элементларнинг намоён бўлиш хусусиятларини ўрганишга ҳамда рений ва осмийнинг провинсияларини аниқлашга бағишланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |