Степҳен Ҳерреро — Канадалик профессор, Cалгари университетининг экология бўйича фахрий профессори ҳисобланади. У „Беар Аттаcкс: Тҳеир Cаусес анд Авоиданcе (Айиқ ҳужумлари: уларнинг сабаблари ва олдини олиш)“ китобининг муаллифи бўлиб, ушбу мавзу бўйича ёзилган китоблар орасида унинг китоби танқидчилар томонидан „авторитетли“ ва „ўқилиши лозим“ дея таърифланган[1][2].

Степҳен Ҳерреро
Таваллуди 1939-йил
Сан Франcисcо, Cалифорниа
Истиқомат жойлари Cалгарй, Алберта
Соҳаси Ҳайвонларни о'рганувчи олим
Иш жойлари Cалгарй университети
Таълими Cалифорниа университети, Беркелей
Машҳур ишлари Айиқлар хулқ-атвори тадқиқотчиси

Фаолияти

Степҳан Ҳерреро 1939-йилда Сан-Франсисcода туғилган ва Беркелей шаҳридаги Калифорния университети ҳайвонларнинг хулқ-атвори ва экологиясини тадқиқ этиш бўйича докторлик диссертациясини қўлга киритган[1]. У АҚШдаги қишлоқ хўжалигини ҳаддан ташқари кучли ривожланиши ва бунинг оқибатида ёввойи ҳайвонларнинг зара кўриши, айримларининг буткул йўқ бўлиб кетиши ва Ветнам уруши давомида кўплаб табиат ресурсларининг нобуд қилинишига қаршилик кўрсатишларининг жавобсиз қолишидан ҳафсаласи пир бўлгач кейин Канаданинг Алберта шаҳрига кўчиб ўтган[1].

Cалгари университети профессори сифатида фаолиатини бошлаган Степҳан Ҳерреро, ўзининг айиқлар ҳужуми бўйича тадқиқотларини амалга оширди ва уларнинг деярли барчаси ижобий натижа кўрсатди; бу айиқлар хавфсизлиги бўйича янги сиёсий қонунларни ишлаб чиқишга ёрдам берди, мазкур қарорларда асосий эътибор айиқларни сақлаб қолишга қаратилган эди[1]. Степҳен Ҳерреро айиқлар ҳужуми ва улардан ҳимояланиш бўйича кўплаб ишлар ва тадқиқотларни амалга оширган, жумладан, айиқлардан ҳимойланиш бўйича видео-роликлар тайёрлаган ва айиқ ҳужумлари билан боғлиқ суд жараёнларида гувоҳлик берган[3][4][5].

Степҳан Ҳереро 1978-йилда Миллий кино кенгашининг „Беарс анд Ман (Айиқлар ва одам)“ ҳужжатли филмида маслаҳатчи сифатида фаолият олиб борган[6].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Бергман. „Борн то Бе Ҳигҳ анд Wилд“. Маcлеан'с. 2011-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-январ.
  2. ↑ Фрасер. „Ёу Аре ин Беар Cоунтрй“. Оуциде. 2013-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-январ.
  3. ↑ Бакер, Дебораҳ. „Неигҳборс Моурн Виcтим оф Раре Беар Аттаcк“. Тҳе Лос Ангелес Тимес (2001-йил 9-сентябр). Қаралди: 2008-йил 20-октябр.
  4. ↑ Киркбй, Бруcе. „Эхплоринг тҳе wилд фронтиэр оф Жумбо Валлей, Б.C.“. Тҳе Глобе анд Маил (2011-йил 18-феврал). Қаралди: 2011-йил 22-феврал.
  5. ↑ Беллуcк, Пам. „Студй оф Блаcк Беарс Финдс Ит'с Нот тҳе Мамас Тҳат Шоулд Бе Феаред тҳе Мост“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2011-йил 11-май). Қаралди: 2011-йил 11-май.
  6. ↑ Cолпитц, Георге „Филмс, Тоурисц, анд Беарс ин тҳе Натионал Паркс: Манагинг Парк Усе анд тҳе Проблематиc ‘Ҳигҳwай Бум’ Беар“, . А Cентурй оф Паркс Cанада, 1911-2011 Cлаире Элизабетҳ Cампбелл: . Cалгарй: Университй оф Cалгарй Пресс, 2011 — 168-бет. ИСБН 9781552385265. Қаралди: 2022-йил 5-октябр (2016-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган). 

Ҳаволалар