Степҳениэ Меер (талаффузи: Стефани Маер; қизлик фамилияси Морган (талаффузи: Морган); 1973-йил 24-декабрда туғилган) — америкалик ёзувчи ва кино продюсер.- америкалик ёзувчи ва кино продюсер. У 37 хил тилга таржима қилинган, 100 миллиондан ортиқ нусхада сотилган „Тwилигҳт“ вампир романтик сериясининг муаллифи сифатида машҳур. Меернинг ушбу асари 2008-йилда АҚШда 29 миллиондан ортиқ[1] ва 2009-йилда 26,5 миллион нусхада сотилган йирик асардир[2]. Меер 2009-йилда "Тwилигҳт" финали „Бреакинг Даwн“ филми учун Британия „Йил болалар китоби“ китоб мукофотига сазовор бўлган.

Степҳениэ Меер

Степҳениэ Меер
Таваллуди 1973-йил 24-декабр (1973-12-24) (52 ёш)
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Таълими Бригҳам Ёунг Университети
Касби Романчи, Продюсер
Турмуш ўртоғи Чристиан Меер
Имзоси

Ҳаёт фаолияти

Ёшлик даврларида мактабни тугатгач, Бригҳам Ёунг университетига ўқишга кирди. 1997-йилда инглиз тили факултетини тугатишдан олдин йигирма бир ёшида турмушга чиқади. Муаллиф сифатида ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаган Степҳениэ Меер тушида „Тwилигҳт“ серияси ғоясини ўйлаб топганини айтади. Жане Аустен ва Wиллиам Шакеспеаре асарлари таъсирида у тез орада „Тwилигҳт“ ни ёзди. Асар кўп рад этилишлардан сўнг, „Литтле, Броwн анд Cомпанй“ унга 750 000 долларлик уч китоб учун шартнома таклиф қилди. Бу эса яна тўртта китоб сериясига, бир нечта асар ва романларга ва бир қатор муваффақиятли филмлар ишланишига олиб келди. Меер ёшлар учун ёзилган романларидан ташқари, „Тҳе Ҳост“ (2008) ва „Тҳе Чемист“ (2016) номларида катталар учун ҳам романларини яратишга киришди. Меер кино ишлаб чиқаришда ишлаган ва „Фиcкле Фиш Филмс“ продюсерлик компаниясига асос солган. Меер „Тонг отиши“ асарининг иккала қисмини ва бошқа иккита роман мосламасини яратди.

Меер Тиме журналининг „2008-йилнинг энг нуфузли 100 кишиси“[3] рўйхатига киритилган. 2009-йилда „Форбес Cелебритй 100“ дунёнинг энг кучли машҳурлари рўйхатига киритилган. Унинг йиллик даромади 50 миллион доллардан ошган[4].

Ёшлиги ва шахсий ҳаёти

Степҳениэ Морган Коннектикут штатининг Ҳартфорд шаҳрида туғилган. У отаси молия ходими Степҳен Морган ва онаси уй бекаси Cандй Морганнинг олти фарзандининг иккинчиси[5][6]. Меер Аризона штатининг Феникс шаҳрида ўсган ва Аризона штатининг Сcотцдале шаҳридаги Чапаррал юқори мактабида ўқиган[7][8]. 1992-йилда Меер Миллий хизмат стипендиясига эга бўлган[9]. Бу стипендия унинг Юта штатининг Прово шаҳридаги Бригҳам Ёунг университетида бакалавриатда ўқишини молиялаштиришга катта ёрдам берди ва у ерда 1997-йилда инглиз адабиёти бўйича бакалавр даражасига эришди[10][11]. У БЙУда ўқишни бошлаган ва тугатган бўлса-да, 1996-йилнинг кузида ва 1997-йилнинг баҳорида Аризона штат университетида сабоқ олди[12].

Меер ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи Чристиан „Панчо“ Меер билан болалигида Аризонада учрашган[13][14]. Улар 1994-йилда, Меер йигирма бир ёшда бўлганида турмуш қуришган[6][15]. Уларнинг учта ўғли бор. Кристиан Меер, илгари аудитор бўлган, кейинчалик болаларга ғамхўрлик қилиш учун нафақага чиқади[13][8].

Ўзининг биринчи романи „Тwилигҳт“ ни ёзишдан олдин, Меер ҳуқуқшунослик факултетида ўқишни ўйлайди, чунки у ёзувчи бўлиш имконияти йўқлигини ҳис қилади. 1997-йилда тўнғич ўғли Габенинг туғилиши билан унинг фикри ўзгаради: „Габе дунёга келгандан кейин, мен шунчаки унинг онаси бўлишни хоҳлардим“[16][17]. Муаллиф бўлгунгача Меернинг ягона профессионал иши мулк компаниясида қабулхона ходимлиги эди[13].

Меер 2009-йилда

Катталар учун бадиий адабиётлар

"Тҳе Ҳост" романи

2008-йил май ойида Меернинг катталар учун „Тҳе Ҳост“ илмий-фантастик романи „Литтле, Броwн анд Cомпанй“ нашриёти катталар бўлими томонидан ишлаб чиқарилган. Унда ёш аёл ва босқинчи ўзга сайёралик „руҳ“ Меланиэ Стрйдер ва Wандерер ҳақида ҳикоя қилинади[18][19]. „Тҳе Ҳост“ "Неw Ёрк Тимес Бест селлер" рўйхатида[20] 1-ўринда дебют қилди ва 26 ҳафта давомида рўйхатда қолди[21]. Асар асосида трилогия ёзиш ниятини билдирган Меер иккинчи ва учинчи китобларини мос равишда „Тҳе Соул“ ва „Тҳе Сеэкер“ деб номланади[22]. Бу асарлардан сўнг Меер 2022-йилгача „Тҳе Ҳост“ учун кейинги романларни нашр этмаган[23].

2009-йил апрел ойида Меер дўсти Ҳочҳалтерга кўкрак бези саратони ташхиси қўйилганидан сўнг Файтҳ Ҳочҳалтернинг тиббий тўловларини тўлаш учун ташкиллаштирилган „Прожеcт Боок Бабе“ дастурида иштирок этди. Меер кўплаб ўқувчи нусхалари ва асл қўлёзмаларни ким ошди савдосига совға қилган[24].

„Тҳе Ҳост“ асари асосида Андреw Ниccол режиссёрлиги асосида филм суратга олинган. Акторлардан Меланиэ Стрйдер ролида Саоирсе Ронан, Жаред Ҳоwе ролида Мах Иронс ва Иан ЎШеа ролида Жаке Абел ижро этишган[25]. Филм 2013-йил 29-мартда умумий салбий баҳолар билан чиқарилди[26][27]. У ёмон танқидий баҳоланди ва „Тwилигҳт“ филмлари сериясига нисбатан касса флопига айланди[28][29][30].

Телевизион лойиҳаларда иштирок

2015-йил охирида Меер Даниэл ЎМаллейнинг „Тҳе Роок“ китоби асосида телесериал ишлаб чиқараётгани эълон қилинди[31][32]. Роман учун ҳуқуқларни продюсерлик компанияси билан бирга олиб боришаётган бўлсада, у ижодий келишмовчиликлар туфайли суратга олиш бошлангандан кўп ўтмай лойиҳани тарк этди[33].

2016-йил июл ойида „Литтле, Броwн анд Cомпанй“ Меернинг „Собиқ иш берувчиларидан қочган собиқ агент“ ҳақида „Тҳе Чемист“ номли катталар учун триллер ёзганини эълон қилди. Китоб 2016-йил 8-ноябрда чоп этилган[34], 2018-йилда Меернинг „Фиcкле Фиш“ продюсерлик компанияси „Томорроw Студиос“ билан ҳамкорликда „Тҳе Чемист“ асарига телесериал суратга олишни бошлаган[35].

Қабул

Меер 2007-йилда „Эcлипсе“ учун китоб сафарида

Меер ва унинг романларини қабул қилиш компаниялар томонидан авж олди[36][37]. „Энтертаинмент Wеэклй“ Меерни Анне Риcедан кейин дунёдаги энг машҳур вампир романчиси" эканлигини таъкидласа[38], "Тҳе Гуардиан" эса уни „хаёлий ҳикоячи, сермаҳсул муаллиф ва нашриёт бозорида янги қудратли шахс“ сифатида тасвирлайди[39]. Торонто Сундан Wайне Жанес рози бўлиб, „Меернинг муваффақияти яна шу нарсани кўрсатадики, сўнгги бир неча йил ичида энг кўп сотилган асарларнинг виртуал ҳукмронлиги одатда катталар фантастикаси бўлди“ деб таъкидлайди[40]. „Тҳе Тимес“ газетаси мухбири Тймон Смитҳ уни „ёшлар фантастикасининг супер юлдузи“ деб таърифлаган[41].

Меер "МСН Лифестйле" нашрининг „2008-йилнинг энг таъсирли аёллари“ рўйхатига киритилган ва у „адабий ёритувчи“ сифатида таърифланган[42]. У, шунингдек, „Тҳе Тиме“ журналининг „2008-йилнинг энг нуфузли 100 кишиси“ рўйхатида 49-ўринни эгаллади[3]. Бундан ташқари Меер „Муҳим одамлар“ рўйхатига ҳам киритилган эди[43].

Меер 2009-йилда „Ванитй Фаир“нинг „Ахборот даврининг энг яхши 100 та кучлилари“ рўйхатида 82-ўринни эгаллаган[44]. У жамият ва поп маданиятидаги машҳур аёлларни нишонлайдиган „Блуэwатер Продуcтионс“ номидаги „Аёл кучи“ биографик комиксининг сонларидан бирида тасвирланган[45]. Амазон томонидан чоп этилган рўйхатга кўра, Меер ўн йилликнинг иккинчи энг кўп сотилган китоб муаллифи бўлган[46].

Меернинг муваффақиятига қарамай, унинг романлари жуда қаттиқ танқид қилинди. „Тҳе Неw Ёрк Тимес“ "Тwилигҳт „ филмини „жозибали ва мафтункор“ деб атади, аммо давом этган шархга кўра, „Китоб баъзан ҳаддан ташқари иштиёқманд, ўқувчи ёзувлардан азият чекади“, дейилган. Улар Меернинг ишига танқидий ёндошиб, Эдварднинг жозибадорлиги ва Белланинг беҳушлик ҳақида ҳаддан ташқари кўп ҳаволалар борлигини кўрсатади[47]. „Тҳе Гуардиан“ газетаси мақоласида Белланинг характерини танқид қилиб, уни ҳаддан ташқари ҳудбин деб аташган[48]. НПР романни ташқи кўриниш жиҳатдан эътиборга лойиқ аммо тил ортида ниқобланган такрорланувчи „жаcкҳаммер“ эканлиги учун танқид қилади. Қолаверса, улар ҳикояни қизиқ эмас деб ва бош қаҳрамон эса кўпчиликка ёқмаслигини айтишган[49]. "Энтертаинмент Wеэклй" нашрининг таъкидлашича, „Бреакинг Даwн“ ҳақидаги ҳикоя баъзида шу қадар хаотик эдики, Меер ўз қарашларини Жаcоб Блаcкга ўзгартирди ва бу узоқ вақт давом этган сюжетнинг ғалаёнини енгиллаштирди.

Ёзувчи Орсон Сcотт Cард шундай дейди: „Степҳаниэ Меер ҳеч қачон ўқувчи ва улар ҳоҳлаган орзу бўйича бахслашмайди, у ёрқин тиниқлик билан ёзади. Бу унга ҳос ҳақиқий нарса“[50]. „Неwсwеэк“ журналига берган интервюсида ёзувчи Жоди Пиcоулт шундай деган: Степҳениэ Меернинг китобларини одамлар берилиб ўқийди ва бу барчамиз учун яхши"[51]. Меерни Ж. К. Роwлинга қиёслаган Степҳен Кинг шундай дейди: „Асл фарқ шундаки, Жо Роwлинг ажойиб ёзувчи, Степҳениэ Меер эса арзимас мавзуларда ёза олмайди. У унчалик ҳам яхшиси эмас“[52]. Кингнинг таъкидлашича, Меернинг китоблари ўқувчиларни қизиқтиради, чунки бу китобларда севги ва муносабатларнинг ёрқин бирлашмаси ифодалаб берилган"[52]. Америкалик диний тарихчи олим Жана Риэсс Меернинг романларига турлича муносабат билдирган. У Меернинг асарларига таъсир қилувчи Мормон илоҳиётини чиройли ва мураккаб деб топади. Шу билан бирга Меерни иқтидорли ёзувчи эмас, балки истеъдодли ҳикоячи сифатида таърифлайди ва романларида кўплаб техник камчиликларни ҳам қайд этади. Бундан ташқари, Риэсс Меер ишидаги „ретрогрессив гендер стереотиплари“ ни танқид қилган[53].

„Тwилигҳт“ романида тасвирланган „Қуилеуте“ аждодлари бўридан одамларга айлангани ҳақидаги афсона мавжуд. Аммо романдаги Қуилеуте тасвирларининг аксарияти нотўғри талқин қилинган[54]. „Қуилеуте“ қабиласи унинг китоблар ва филмларда уларнинг урф-одатларидан фойдаланишини ва кейинчалик савдо-сотиқни ҳам маданий ўғирлик дея таърифлади[55].

Мухлислар кузатуви

Меер Вашингтон штатидаги Олимпия ярим оролидаги Форкс кичик шаҳарчасида содир бўладиган воқеалар тасвирланган „Тwилигҳт“ романлар тўплами ёш ўқувчилари орасида тезда машҳур бўлди. Шундан кейин ҳам Форкс шаҳарчаси мухлислар эътиборини янада тортди ва „Степҳениэ Меер куни“ ни 13-сентябрда, қаҳрамон Белла Сwаннинг туғилган кунида нишонлайдиган бўлишди[56]. Меернинг мухлислари унинг китоб қаҳрамонлари ролини ўйнашади, ҳикоялар билан боғлиқ фантастика ёзадилар ва китоб имзолаш маросимларида қатнашадилар. Экстремал мухлислар орасида роман „Тwиҳардс“ номи билан машҳур[36][57].

Меернинг „Тwилигҳт“ сериясидан кейин, у билан бирга Ж.К Роwлингнинг Ҳарри Поттер сериясидан илҳомланган сеҳрли рокка ўхшаш „Тwи-роcк“ деб номланган геэк рок жанри ривожланди. „Тwилигҳт“ мавзусидаги мусиқий гуруҳларга „Белла Cуллен Прожеcт“, „Тwилигҳт Мусиc Гирлс“, „Бе Сафе Белла“, „Белла Роcкс“ ва „Митч Ҳансен Банд“лар филм учун ижроларини намойиш қилишган. „Митч Ҳансен“ гуруҳи „Бй Ёу“ қўшиғини „Тwилигҳт“ „Неw моон“ қисмининг филми саундтрекига қўшилади деган умидда ёзган[58][59]. 2009-йил ёзида Далласда (Техас) „ТwиCон“ номли норасмий „Тwи-рок“ мавзусидаги мухлислар анжумани ташкил этилди. Унда „Тwи-роcк“ гуруҳи чиқишлари, Волтури балли, панеллар, устахоналар ва сотувчилар намойиш этилган.

Услуб ва таъсирлар

Услуб

„Тwилигҳт“ чиққандан бери Меер барча сюжетли асарларини жуда кам характеристикалар билан ёзган ва унинг ёзуви „ўртача“[60] ёмон деб таърифланган. Меер ёзувчилик йўналишида изчил услуб ёки овоз етишмасди: масалан, унинг „Ҳелл он Эартҳ“ қисқа ҳикояси „Тwилигҳт“ сериясида қўлланган безакли тасвирлардан фарқли равишда, кўпроқ суҳбатга асосланган[12]. Меер ўз романларини[61] фаол овозда батафсил тушунтиришларга таянади. У тез-тез жумлаларини энг муҳим маълумотлар билан очади[12]. Аксарият романларнинг услубий йўналиши асар қаҳрамони характерининг ривожланиши бўлса-да, Меер ўз қаҳрамонларини тасвирлашдан қасддан қочганини таъкидлайди. Унинг фикрича, бу ўқувчига „ўз пояфзалига осонроқ кириш“ имконини беради[62]. „Тwилигҳт“ романида Белланинг ёлғизлик даврлари тасвирланган „Неw Моон“ ва шу каби баъзи асарларида Меер насрнинг ўзи билангина эмас, балки боб сарлавҳалари орқали ҳам Белланинг руҳиятига чуқурроқ тушунча киритиб ўтган[12].


Меернинг ижод намуналари одатда мелодрама сифатида таснифланади. „Тwилигҳт“ филмида Меер „Боок оф Генесис“, „Wутҳеринг Ҳеигҳц“, „Маcбетҳ“, „Андиша ва ғурур“, „Сенсе анд Сенсибилитй“ каби асарлардан олган тажрибаси билан қўшиқларидаги каноник матнларга ишора қилади. Меернинг таъкидлашича, ҳар бир романининг индивидуал услуби ёзиш пайтида тинглаган мусиқанинг турли жанрларидан ҳам келиб чиққан[60]. „Тwилигҳт“ романининг корпус стилистик таҳлили шуни кўрсатдики, Меер тавсифининг аксариятда кўзлар, юзлар ва ифода орқали персонажларнинг жисмоний хусусиятлари кўрсатилган. Меернинг тез-тез учрайдиган таърифлари кўз ранги ва ифодаси, иссиқлик ва совуқнинг ёнма-ёнлиги, „қора“ ва „қоронғи“ сўзлари билан боғлиқ. Тадқиқот муаллифлари Меер тавсифларининг башоратли ва юзакилиги Меернинг ёзиш услуби ғайриоддий эканлигидан далолат дейишган ва унинг романларининг муваффақияти кўпроқ ақлли маркетинг билан боғлиқлигини кўрсатади деган хулосани билдиришган[63].

Wиллиам Шакеспеарнинг ижролари „Тwилигҳт“ романларидан иккитасига илҳом берган

Таъсирлар

Степҳаниэ Меер мормонизмни ўзининг энг катта таъсири деб атаган[64]. Бироқ, актёр Роберт Паттинсоннинг сўзларига кўра, Меер роман ва филмларга мормонларга оид ҳаволаларни киритмаган. Шунга қарамай, кино ва дин профессори Ангела Алеисс „Тwилигҳт“ сериясида мормонизмнинг кўплаб аниқ таъсирлари борлигини айтиб ўтади[65]. Меер шундай дейди: „Мен онгсиз равишда ҳикояга ўзимнинг асосий эътиқодларимни киритдим. Эркин агентлик — бу катта мавзу“[66]. Меер БЙУ профессори Степҳен Wалкер унинг ишига катта таъсир қилганини айтади ва унинг ёзишига таъсир қиладиган адабиётни кўриш ва ўрганишнинг янги усулини Wалкер очиб берганини тушинтиради.

Меер „Тwилигҳт“ серияси учун илҳом манбаи сифатида кўплаб романларни, шу жумладан Чарлотте Бронтë Жане Эйре ва Л. М. Монтгомерйнинг „Анне оф Греэн Габлес“ романини келтиради. У Сериядаги ҳар бир китобни ёзишда бошқа кўплаб адабий классикалардан илҳомланган: „Жане Аустен“ „Андиша ва ғурур“ асари „Тwилигҳт“ ғояси учун, Wиллиам Шакеспеаренинг „Ромео ва Жулиэт“ асари „янги ой“, Эмилй Бронтëнинг „Wутҳеринг Ҳеигҳц“ томонидан „Ой тутилиши“, Wиллиам Шакеспеаренинг „Тҳе Мерчант оф Вениcе“ ва "„А Мидсуммер Нигҳт'с Дреам“ асарининг „Тонг отиши“ китоблари учун асос бўлиши бунинг далилидир[67]. Меер „Тwилигҳт“ филмини мағрурлик ва хурофотга асосланган деб даъво қилса-да, киношунос олим Анне Морей роман Жане Эйрега ўхшашлигини айтади. Эдвард исмини танлаш Чарлотте Бронтë ва Жане Аустен асарларидан хулоса қилинган ва унинг романларида ўрта асрлардаги сарой муҳаббати ва ХИХ аср одоб-ахлоқ қоидаларидан намуна олинган[68]. Меер вампирлар ҳақидаги адабиётни ўқимаганлигини ва шунинг учун унга таъсир қила олмаслигини билдирганига қарамай, олимлар Анне Клаус ва Стефаниэ Крüгер Меернинг қаҳрамонлари „ҳамма билган, анъанавий вампир фигуралари“га ўхшашлигини такидлайдилар. Меер бунга нисбатан фикр билдириб, романларидаги ғайритабиий ва вампир мавзуларида фикр юритишда унга Анне Риcе ёки Степҳен Кингдан кўра Аустен ва Шакеспеаре кўпроқ таъсир қилганини айтади[69]. Меер Аустен, Шакеспеаре ва Орсон Сcотт Cардни ўзининг севимли муаллифлари сифатида таърифлаган[70].

Меер мусиқани асарни ёзишда муҳим таъсир этган омил сифатида таъкидлаган ва у ўз веб-сайтида китобларини илҳомлантирган қўшиқларнинг плейлистларини жойлаштирган. Унинг плейлистларига кўпинча „Мусе“, „Блуэ Оcтобер“, „Мй Чемиcал Романcе“, „Cолдплай“ ва „Линкин Парк“ киради[71][72][73].

Мормон Китоби Меерга бошқа китоблардан кўра кўпроқ таъсир қилган.

Библиография

Ёш катталар романлари

„Тwилигҳт“ серияси:

  • Асосий сериялар:
    1. „Тwилигҳт“ (2005)
      1.5. „Миднигҳт Сун“ (2020)
    2. „Неw моон“ (2006)
    3. „Эcлипсе“ (2007)
      3.5. „Тҳе Шорт Сеcонд Лифе оф Бреэ Таннер“ (2010), роман
    4. „Бреакинг Даwн“ (2008)
  • Тегишли китоблар:
    • „Тwилигҳт“ достони: Расмий тасвирланган қўлланма (2011), маълумотнома сифатида
    • „Миднигҳт Сун“ (2020)

Романлар

  • „Тҳе Ҳост“ (2008)
  • „Тҳе Чемист“ (2016)

Ёш ва катталар учун қисқа ҳикоялар

Комикслар

„Тwилигҳт“ серияси:

  1. „Тwилигҳт“: График роман (2010 — 2011)
  2. „Янги ой“: График роман (2012)

Бадиий бўлмаган асар

Филмографияси

Йил Сарлавҳа Намойиш Изоҳлар
Актриса Продюсер Режиссёр
2008-йил „Тwилигҳт“ Ҳа Динер мижози (кредициз) [74]
2008-йил „Тҳе Ресолутион“ Ҳа Ҳа Нобле Жонс билан ҳамкорликда режиссёр бўлган Жек’с Манкеннинг „Тҳе Ресолутион“ филмига мусиқий видео [75]
2011-йил Тҳе Тwилигҳт Сага: Бреакинг Даwн – Парт 1 Бреакинг Даwн – Парт 1 Унинг „Тонг отиши“ романи асосида суратга олинган филмнинг биринчи қисми рекредитация қилинмаган [74][76]
2012-йил Тҳе Тwилигҳт Сага: Бреакинг Даwн — Парт 2 Ҳа Унинг „Тонг отиши“ романи асосидаги филмнинг иккинчи қисми [76]
2013-йил „Тҳе Ҳост“ Ҳа Унинг „Тҳе Ҳост“ романи асосида филм [77]
'"Аустенланд" Ҳа Шаннон Ҳаленинг худди шу номдаги романи асосида суратга олинган филм [78]
2018 Доwн а Дарк ҲаллАустенланд Ҳа Лоис Дунcаннинг шу номдаги романи асосида суратга олинган филм


Мукофотлар

Йил Туркум Муассаса ёки нашр Натижа Изоҳлар
2006-йил Ёшлар учун энг яхши фантастика "Ёунг Адулт Либрарй Сервиcес

Ассоcиатион"

Ютуқ "Тwилигҳт" асари учун
2008-йил Йил ёзувчиси "УСА тодай" Ютуқ
2009-йил Йилнинг болалар учун мўлжалланган китоби "Бритиш боок Аwардс" Ютуқ "Бреакинг Даwн" асари

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Wорлд'с Мост Поwерфул Cелебритиэс: #26 Степҳениэ Меер“. Форбес. 19-июл 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июл 2009-йил.
  2. ↑ Диане Робаcк. „Чилдрен'с Бесцеллерс 2009: Тҳе Реигн Cонтинуэс“. Публишерс Wеэклй (22-март 2010-йил). 19-июл 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-апрел 2010-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Тҳе 2008 Тиме 100 Финалисц“ (1-апрел 2008-йил). 3-феврал 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июл 2009-йил.
  4. ↑ Гил Кауфман. „Ангелина Жолиэ, Опраҳ, Мадонна Топ Форбес Cелебритй 100“. МТВ (2009-йил 4-июн). 2009-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-июн 2009-йил.
  5. ↑ Шапиро 2009, сс. 20–21
  6. ↑ 6,0 6,1 Cочране, Кира. „Степҳениэ Меер он Тwилигҳт, феминисм анд труэ лове“. Тҳе Гуардиан. Гуардиан Неwс & Медиа Лимитед (11-март 2013-йил). 19-август 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-октабр 2019-йил.
  7. ↑ „Степҳениэ Меер – профиле“. Тҳе Телеграпҳ. Телеграпҳ Медиа Лимитед (18-ноябр 2009-йил). 15-ноябр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-ноябр 2019-йил.
  8. ↑ 8,0 8,1 Лаинг, Оливиа. „Степҳениэ Меер – а сқуэакй-cлеан вампире қуээн“. Тҳе Гуардиан. Гуардиан Неwс & Медиа Лимитед (14-ноябр 2009-йил). 24-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-октабр 2019-йил.
  9. ↑ „Счоларс Ёу Май Кноw“. Натионал Мерит Счоларшип Cорпоратион. Натионал Мерит Счоларшип Cорпоратион. 2016-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октабр 2019-йил.
  10. ↑ Wалкер, Мичаэл Р.. „А Теэнаге Тале wитҳ Бите“. БЙУ Магазине. Бригҳам Ёунг Университй (2007-йил қиш). 31-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октабр 2019-йил.
  11. ↑ МcРаэ, Мадалйн. „4 БЙУ алумни wҳо беcаме бесцеллинг аутҳорс“. Тҳе Даилй Универсе. Бригҳам Ёунг Университй (29-ноябр 2017-йил). 31-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октабр 2019-йил.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 Бласингаме, Деакин & Wалш 2012.
  13. ↑ 13,0 13,1 13,2 Дамиан Wҳитwортҳ. „Ҳаррй wҳо? Меэт тҳе неw Ж.К. Роwлинг“. Тҳе Тимес Онлине. Лондон: Тҳе Тимес (13-май 2008-йил). 13-май 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-август 2009-йил.
  14. ↑ Бласингаме, Деакин & Wалш 2012, с. 5
  15. ↑ Счерер 2012, с. 19
  16. ↑ Тонй-Аллен Миллс. „Неwс Ревиэw интервиэw: Степҳениэ Меер“. Тҳе Тимес (10-август 2008-йил). Қаралди: 15-август 2009-йил.
  17. ↑ Кроҳн 2010, сс. 24–25
  18. ↑ Счиллаcи, Сопҳиэ. „Фром 'Тwилигҳт' то 'Тҳе Ҳост': А Степҳениэ Меер Тимелине“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (28-март 2013-йил). 16-декабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-декабр 2019-йил.
  19. ↑ Нанcе, Кевин. „Степҳениэ Меер талкс абоут 'Тҳе Ҳост'“. Чиcаго Трибуне (23-март 2013-йил). 16-декабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-декабр 2019-йил.
  20. ↑ „Боокс – Бест-Селлер Лисц“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (25-май 2008-йил). 4-июн 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-август 2010-йил.
  21. ↑ „Тҳе 25 Энтертаинерс оф тҳе Еар“. Энтертаинмент Wеэклй (13-ноябр 2008-йил). 1-декабр 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-ноябр 2008-йил.
  22. ↑ Cарролл. „'Тwилигҳт' Wритер Степҳениэ Меер Wанц Матт Дамон Фор 'Ҳост' Мовиэ – Мовиэ Неwс Сторй МТВ Мовиэ Неwс“. Мтв.cом (9-апрел 2008-йил). 2010-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-август 2010-йил.
  23. ↑ Алтер, Алехандра. „Соррй, "Тwилигҳт" Фанс, Степҳениэ Меер'с Латест Ис а Тwистер Спй Тҳриллер“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (9-ноябр 2016-йил). 9-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-октабр 2019-йил.
  24. ↑ ПЖ Стандлеэ. „Степҳениэ Меер, Ж.С. Леwис анд Море Ёунг Адулт Аутҳорс Фигҳт Cанcер Wитҳ Прожеcт Боок Бабе“. Пҳоэних Неw Тимес (7-апрел 2009-йил). 2009-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-август 2009-йил.
  25. ↑ МcНарй, Даве (12-май 2011-йил). „Меер'с 'Ҳост' финдс а ҳелмер“. Вариэтй. Новембер 8, 2012да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 30-ноябр 2012-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  26. ↑ „'Тҳе Ҳост' Ландс Релеасе Дате: Ҳере'с Wҳат Wе Кноw Абоут Степҳениэ Меер Адаптатион“. МТВ.cом (27-июн 2011-йил). 2012-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июн 2011-йил.
  27. ↑ Леэ, Степҳан. „Бох оффиcе репорт: 'Г.И. Жоэ' wинс Эастер Wеэкенд wитҳ а мусcулар $41.2М“. CНН (1-апрел 2013-йил). 21-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-апрел 2013-йил.
  28. ↑ МcCартҳй. „Тҳе Ҳост: Филм Ревиэw“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (28-март 2013-йил). 2015-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-январ 2020-йил.
  29. ↑ Даргис. „Фигҳтинг тҳе Пеаcеник Алиэн Wитҳин Ҳер – Саоирсе Ронан ин 'Тҳе Ҳост,' Фром а Степҳениэ Меер Новел“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (28-март 2013-йил). 2017-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-январ 2020-йил.
  30. ↑ Деан, Мичелле. „Тwилигҳт аутҳор Степҳениэ Меер то публиш неw тҳриллер фор адулц“. Тҳе Гуардиан. Гуардиан Неwс & Медиа Лимитед (19-июл 2016-йил). 17-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-октабр 2019-йил.
  31. ↑ „Степҳениэ Меер то продуcе Тҳе Роок ТВ сериэс – Тҳе Боокселлер“. 2016-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-сентабр 2016-йил.
  32. ↑ Робинсон, Жоанна. „Неw Детаилс он Тҳе Роок ТВ Сериэс фром Тwилигҳт'с Степҳениэ Меер“. Ванитй Фаир. Cонде Наст (28-июл 2017-йил). 22-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-октабр 2019-йил.
  33. ↑ Андреэва, Неллиэ. „"Тҳе Роок": Лиса Зwерлинг & Карйн Ушер Жоин Ас Шоwруннерс, ЭП Степҳениэ Меер Эхиц Старз Спй Сериэс“. Деадлине. Пенске Бусинесс Медиа (1-июн 2018-йил). 7-декабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октабр 2019-йил.
  34. ↑ Франcе. „'Тwилигҳт' аутҳор публишинг тҳриллер“. CНН (19-июл 2016-йил). 2016-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-сентабр 2016-йил.
  35. ↑ Андреэва, Неллиэ. „"Тwилигҳт" Аутҳор Степҳениэ Меер'с "Тҳе Чемист" то Бе Адаптед Ас ТВ Сериэс Бй Томорроw Студиос“. Деадлине. Пенске Бусинесс Медиа (29-январ 2018-йил). 10-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-октабр 2019-йил.
  36. ↑ 36,0 36,1 Беаслей, Том. „Тwилигҳт форевер: ҳоw суперфанс кепт тҳе вампире cритиcс ат бай“. Тҳе Гуардиан. Гуардиан Неwс & Медиа Лимитед (6-ноябр 2018-йил). 17-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-октабр 2019-йил.
  37. ↑ Жанcович, Марк „Cуэ тҳе Шриэкинг Виргинс' : Тҳе Cритиcал Реcептион оф тҳе Тwилигҳт Сага“, . Сcреэнинг Тwилигҳт. Интернатионал Либрарй оф тҳе Мовинг Имаге Cлайтон: . Лондон: И.Б.Таурис, 2014. ИСБН 9781780766669. Қаралди: 2020-йил 10-январ. 
  38. ↑ Грегорй Кирсчлинг. „Степҳениэ Меер'с 'Тwилигҳт' Зоне“. Энтертаинмент Wеэклй (2-август 2007-йил). 21-апрел 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-апрел 2009-йил.
  39. ↑ „Алл фангс, но бите“. Тҳе Гуардиан (7-август 2008-йил). 21-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-август 2009-йил.
  40. ↑ Wайне Жанес. „Тҳе мигҳт оф бите“. Торонто Сун (28-декабр 2008-йил). 2012-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2009-йил.
  41. ↑ Тймон Смитҳ. „Степҳаниэ [сиc] Меер вс Жордан Сcотт“. Тҳе Тимес (7-август 2009-йил). 2010-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2009-йил.
  42. ↑ „МСН Лифестйле'с Мост Инфлуэнтиал Wомен оф 2008“. МСН. 2009-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2009-йил.
  43. ↑ Лев Гроссман. „Пеопле Wҳо Маттеред: Степҳениэ Меер“. Тиме (17-декабр 2008-йил). 21-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2009-йил.
  44. ↑ „Тҳе Неw Эстаблишмент 2009“. Ванитй Фаир (1-сентабр 2009-йил). 2009-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-сентабр 2009-йил.
  45. ↑ Манди Биэрлй. „'Тwилигҳт' аутҳор Степҳениэ Меер феатуред ин 'Фемале Форcе' cомиc“. Энтертаинмент Wеэклй (4-август 2009-йил). 2009-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2009-йил.
  46. ↑ Лиэw, Жонатҳан. „Амазон: топ 10 бест-селлинг боокс оф тҳе деcаде“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (16-декабр 2009-йил). 29-май 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-май 2010-йил.
  47. ↑ Спирес, Элизабетҳ. „'Энтҳусиасм' бй Поллй Шулман анд 'Тwилигҳт,' бй Степҳениэ Меер“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (12-феврал 2006-йил). 17-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-октабр 2019-йил.
  48. ↑ Русселл-Wиллиамс, Имоген. „Тwилигҳт вампирес? Баҳ! Фангс аин'т wҳат тҳей усед то бе...“. Тҳе Гуардиан. Гуардиан Неwс & Медиа Лимитед (8-январ 2009-йил). 17-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-октабр 2019-йил.
  49. ↑ Ҳолмес, Линда. „Тҳе Wритинг Стйле оф 'Тwилигҳт': Wе Киcк Офф Тҳе 'И wилл Иф Ёу Wилл' Боок Cлуб“. НПР. Натионал Публиc Радио (22-март 2010-йил). Қаралди: 17-октабр 2019-йил.
  50. ↑ Орсон Сcотт Cард. „Тҳе 2008 Тиме 100: Степҳениэ Меер“. Тиме (30-апрел 2009-йил). 24-май 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2009-йил.
  51. ↑ Женниэ Яброфф. „Wҳй Ис Ит А Син То Реад Фор Фун?“. Неwсwеэк (2009-йил 11-апрел). 2009-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2009-йил.
  52. ↑ 52,0 52,1 Флоод, Алисон. „Тwилигҳт аутҳор Степҳениэ Меер "cан'т wрите wортҳ а дарн", сайс Степҳен Кинг“. Тҳе Гуардиан. Тҳе Гуардиан Неwс & Медиа Лимитед (5-феврал 2009-йил). 7-ноябр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-ноябр 2019-йил.
  53. ↑ Реисс 2009.
  54. ↑ „Мисcонcептионс: Фаcц вс. Фиcтион“. www.буркемусеум.орг. Қаралди: 22-июл 2020-йил.
  55. ↑ „Мисcонcептионс: Cултурал Тҳефт“. www.буркемусеум.орг. Қаралди: 22-июл 2020-йил.
  56. ↑ Паиге Диcкерсон. „Форкс' Степҳениэ Меер Дай то cелебрате 'Тwилигҳт' аутҳор'с боокс“. Пенинсула Даилй Неwс (6-сентабр 2010-йил). 2011-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-сентабр 2010-йил.
  57. ↑ Лев Гроссман. „Степҳениэ Меер: А Неw Ж.К. Роwлинг?“. Тиме (24-апрел 2008-йил). 23-май 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-ноябр 2011-йил.
  58. ↑ Винеярд, Женнифер. „'Ҳаррй Поттер' вс. 'Тwилигҳт': Баттле оф тҳе 'Бандс Абоут Боокс'“. МТВ Неwс. МТВ (18-август 2008-йил). 16-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октабр 2019-йил.
  59. ↑ Cарролл, Ларрй. „Митч Ҳансен Банд Ҳопе Фор Спот он "Неw Моон" Соундтраcк“. МТВ Неwс. МТВ (31-август 2009-йил). 16-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октабр 2019-йил.
  60. ↑ 60,0 60,1 Кроҳн 2010.
  61. ↑ Бласингаме, Деакин & Wалш 2012, с. 28
  62. ↑ Меер, Степҳениэ (2019), Фреқуэнтлй Аскед Қуэстионс: Тwилигҳт, қаралди: 28 Жануарй 2021
  63. ↑ Cесири, Даниэла; Cоccетта, Франcесcа (2019). „Нарративе Десcриптионс ин Степҳениэ Меер'с Тwилигҳт Сага. А Cорпус стйлистиcс перспеcтиве“. Уманистиcа Дигитале. № 6. дои:10.6092/иссн.2532-8816/8745. Қаралди: 6 Жануарй 2020.
  64. ↑ Сандерс, Эли. „10 Қуэстионс фор Степҳениэ Меер“. Тиме. Тиме (21-август 2008-йил). 11-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октабр 2019-йил.
  65. ↑ Алеисс, Ангела. „Мормон Инфлуэнcе, Имагерй Рун Деэп Тҳроугҳ 'Тwилигҳт'“. Ҳуффингтон Пост (24-июн 2010-йил). Қаралди: 10-январ 2020-йил.
  66. ↑ Смйтҳ, Карен Элизабетҳ (2011). „"Wҳат'с а Ниcе Мормон Гирл Лике Ёу Доинг Wритинг абоут Вампирес?": Степҳениэ Меер'с "Тwилигҳт" Сага анд тҳе Чурч оф Жесус Чрист оф Латтер-дай Саинц“ (ПДФ). Cоллеге оф Wиллиам & Марй. 15-бет. дои:10.21220/с2-сй93-гw28. Оcтобер 11, 2019да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 11 Оcтобер 2019.
  67. ↑ Cларке & Осборн 2010, сс. 39–50;Морей 2012, сс. 15–17
  68. ↑ Клаус & Крüгер 2011.
  69. ↑ Ассоcиатед Пресс. „Теэн стар Степҳениэ Меер wритес адулт новел“. Тодай. НБC Универсал (30-апрел 2008-йил). 11-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октабр 2019-йил.
  70. ↑ „Интервиэw: Тwилигҳт аутҳор Степҳениэ Меер“. А Мотлей Висион. 2007-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октабр 2019-йил.
  71. ↑ „Тwилигҳт Сериэс | Неw Моон | Плайлист“. Степҳениэмеер.cом. 2016-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-август 2010-йил.
  72. ↑ „Тwилигҳт Сериэс | Эcлипсе | Плайлист“. Степҳениэмеер.cом. 2016-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-август 2010-йил.
  73. ↑ „Тwилигҳт Сериэс | Бреакинг Даwн | Плайлист“. Степҳениэмеер.cом. 2016-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-август 2010-йил.
  74. ↑ 74,0 74,1 Дуранд, Элизабетҳ. „Степҳениэ Меер Макес Cамео ин "Бреакинг Даwн: Парт 1"“. МТВ Неwс. МТВ (6-июн 2011-йил). 8-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октабр 2019-йил.
  75. ↑ Винеярд, Женнифер. „"Тwилигҳт" Аутҳор Степҳаниэ Меер Триэс то Дроwн Жаcк'с Маннеқуин ин "Ресолутион" Видео“. МТВ Неwс. МТВ (5-сентабр 2008-йил). 22-октабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октабр 2019-йил.
  76. ↑ 76,0 76,1 Ричмонд, Криста. „"Бреакинг Даwн" аутҳор Степҳениэ Меер дисcуссес ҳер неw роле ас мовиэ продуcер“. Тҳе Чристиан Сcиэнcе Монитор. Тҳе Чристиан Сcиэнcе Монитор (9-ноябр 2011-йил). 9-июл 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октабр 2019-йил.
  77. ↑ Кит, Зорианна. „А Минуте Wитҳ: "Тwилигҳт" аутҳор Степҳаниэ Меер он "Тҳе Ҳост"“. Реутерс. Реутерс (27-март 2013-йил). 8-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октабр 2019-йил.
  78. ↑ МcНарй, Даве. „Қ&А Степҳениэ Меер: "Тwилигҳт" Аутҳор Традес Ундеад фор Wелл-Бред ин "Аустенланд"“. Вариэтй. Вариэтй Медиа (13-август 2013-йил). 28-июн 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-октабр 2019-йил.