Стереоскоп (стерео… ва юн. скопео — қарайман) — жойнинг ёки айрим предметларнинг суратини ҳажмий тарзда кўриш учун мўлжалланган геодезик асбоб. Оддий С. 4 ойнадан иборат; унинг чап ва ўнг бўлаклари бир бирига параллел бир жуфт ойнакдан ташкил топган. С. ёрдамида ҳажмий тасвир ҳосил қилинади. Стереотасвирлар Б] ва Б2 катта ойналар тагида жойлаштирилади (расмга қ.). Икки кўз билан бир пайтда 5 ва С2 нуқталардан қараб, винтлар ёрдамида тасвирлар бир бирининг устига туширилса, стереоэффект ҳосил бўлади, яъни ҳажмий тасвир олинади. Ҳажмий тасвирда кўпгина мухандисликгеодезия масалалари, жумладан, харита чизиш, лойиҳалаш ишларини бажариш ва бошқа масалалар ечилади. Стереотасвирда ўлчаш ишлари ҳаракатланувчи маркали асбоблар ёрдамида бажарилади. Стереотасвирда нуқтанинг координаталарини аниқлаш учун махсус ускуналар мавжуд. С.ларнинг компютерлашган вариантлари ғам бор.