Stereotipiya
Стереотипия (стерео... ва юн. тйпос — нусха) — китоб, газ., журнал ва бошқаларни кўп нусхада нашр этиш учун босмахона қолипи (стереотип) тайёрлаш ва ундан нусхалар босиш усули. Стереотип металл, пластмасса ёки резинадан тайёрланади. Матн шрифтлари ёки тасвир унинг сиртига бўртиб чиқиб туради. С.нинг қуйма, электролитик ва пресслаш усуллари бор.
С. иш унумдорлиги юқори бўлган ротацион машиналар учун крлиплар тайёрлашга, бир вақтнинг ўзида китоб, газ. ва бошқаларни турли жойларда босишга имкон беради. Стереотип матрицаларни сакдаб қўйиб, матбаа маҳсулотларини бир неча марта нашр қилиш мумкин. ғозир бу усул камроқ қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |