Стеринлар, стероллар — стероидлар синфига мансуб сиклик спиртлар. Кўпчилик С. — оптик фаол кристалл моддалар, улар органик эритувчиларда эрийди, сувда эримайди. Микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвонлардаги С.нинг умумий ўтмишдоши сквален углеводородидир, у сиклик ланостерин (С30Н50О)га ёки унинг изомери сиклоартенолга айланади, кейинчалик булардан таркибида 27—29 углерод атоми бўлган турлича С. ҳосил бўлади. Ҳайвон С.ининг энг мухими — холестерин; замбуругларда, жумладан, ҳамиртурушда кўплаб учрайдиган — эргостерин, ўсимликлардаги кўпчилик С. гурухлари (фитостеринлар) ичида энг кўп учрайдиган рситостерин ва стигм астери ндир. С. юқори тузилган ҳайвонларнинг нерв тўқималари, жигари, сперма тўқималарида бўлади; улар юқори ёғ кислоталари билан мураккаб эфирлар ҳосил қилади. С. ўсимликларда эркин ҳолда ёки ёг кислоталари билан (стеридлар), углеводлар билан (фитостеролинлар) ёхуд иккаласи билан бириккан ҳолда бўлади.

С. табиий липидлардан ишқорий совунлаб олинади. Стероид С. сирка кислотадан биосинтезлаб ҳосил қилинади, асосан, гормонал препаратларни синтезлаҳда хом ашё сифатида қўлланади.