Стевен Эмил Черундоло (талаффузи: Стив Черундоло; 1979-йил 19-февралда туғилган)[2] — америкалик футбол мураббийи ва собиқ футболчи, Лос Ангелес ФCда бош мураббий бўлиб ишлайди. Германия Бундеслигасининг „Ҳанновер 96“ сардори бўлган ва бутун фаолиятини шу клубда ўтказган. 2006, 2010 ва 2014-йилги ФИФА Жаҳон Чемпионатларида АҚШ шарафини ҳимоя қилган.

Стеве Черундоло
Черундоло ВфБ Стуттгарт билан, 2018-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Стевен Эмил Черундоло[1]
Таваллуд санаси 1979-йил 19-феврал (1979-02-19) (47 ёш)[1]
Таваллуд жойи Роcкфорд, Иллиноис, АҚШ
Бўйи 1.68 м
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Лос Ангелес ФC (бош мураббий)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2014 Ҳанновер 96 370 (7)
Миллий терма жамоа
1997 АҚШ У18 4 (0)
1998—1999 АҚШ У20 25 (0)
1998 АҚШ У23 1 (0)
1999—2012 АҚШ 87 (2)
Бошқарган клублари
2014 Ҳанновер 96 ИИ (ёрдамчи)
2014—2015 Ҳанновер 96 У15
2015 Ҳанновер 96 (ёрдамчи)
2015—2018 Ҳанновер 96 У17
2018 ВфБ Стуттгарт (ёрдамчи)
2018 АҚШ миллий футбол жамоаси (ёрдамчи)
2020—2021 Германия У15 (ёрдамчи)
2021 Лас Вегас Лигҳц
2022- Лос Ангелес ФC
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги фаолияти

Черундоло 2008-йилда

Черундоло „Ҳанновер 96“га қўшилди. 1999—2000-йилги мавсумга келиб, Черундоло ўнг тараф ҳимоясига жойлашди, тиззасидан олган жароҳати туфайли мавсум охиригача майдонга туша олмади. 2000—2001-йилги мавсумда жамоада 18 та ўйинда, шу жумладан 10 тасини стартдан ўйнади. 2001—2002-йилги мавсумда 30 та ўйинни стартда бошлади. Черундоло 2002—2003-йилги мавсумда жамоа сафида 33 ўйинда майдонга тушди ва учта голли узатмани қайд этди. 2003—2004-йилги мавсумда барқарор ўйинини давом эттирди ва клубда 33 ўйинда майдонга тушди. 2007-йилнинг ёзида „Ҳанновер“ билан шартномасини узайтирди.

Черундоло ўзини „Ҳанновер“да етакчи сифатида кўрсатди ва 2010—2011-йилги мавсум бошланишидан бироз олдин жамоа сардори этиб тайинланди. 2012—2013-йилги мавсумнинг охирги ўйинида Бундеслигадаги ўйинлар бўйича жамоа рекордини ўрнатди[3]. 2014-йилнинг 19-мартида Черундоло тиззасидан олган жароҳатидан тузалмаганлиги сабабли футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди[4].

Халқаро фаолияти

Черундолонинг Бундеслигадаги ўйинларига Америка Қўшма Штатлари терма жамоаси бефарқ қолмади. 1999-йил 8-сентабрда Ямайкага қарши ўйинда дебют қилди. 2006-йил 22-мартда Черундоло Германия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди, рўйхатга Ҳанновер 96 дан баъзи жамоадошлари киритилганди.

Мураббийлик фаолияти

Нафақага чиққанини эълон қилганидан сўнг, Черундоло „Ҳанновер 96“нинг ҳаваскорлар жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлади[5]. 2015-йилнинг 20-апрелида расман „Ҳанновер 96“нинг асосий жамоаси ёрдамчи мураббийи этиб тайинланди[6]. 2014—2015-йилги мавсум якунланганидан сўнг Черундоло Ҳанновернинг У17 академияси жамоаси бош мураббийи бўлди[7].

Шахсий ҳаёти

Черундоло инглиз ва немис тилларини яхши билади[8]. Ҳанновер мухлислари орасида „Доло“ номи билан танилган ва „Ҳанновер мери“ лақабини олган[9]. Черундоло Мандй Росиэр билан 2009-йил янги йил арафасида турмуш қурди[10][11][12]. Футболдан нафақага чиққанидан сўнг, оиласи билан Ҳанновер яқинидаги Гроßбургwедел шаҳрида истиқомат қилди. 2021-йилда Черундоло ўйинчи сифатида Миллий футбол шон-шуҳрат залига киритилди.

Фаолият статистикаси

Черундоло 2011-йилда Ҳанновер билан

Клубда

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича кўриниш ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Қитъа Жами
Дивизия Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Ҳанновер 96 1998—1999 2. Бундеслига 8 0 0 0 - - 8 0
1999—2000 12 0 1 0 - - 13 0
2000—2011 18 0 1 0 - - 19 0
2001—2012 30 1 2 0 - - 32 1
2002—2013 Бундеслига 33 0 1 0 - - 34 0
2003—2014 29 0 2 0 - - 31 0
2004—2015 32 2 3 1 - - 35 3
2005—2016 22 1 1 0 - - 23 1
2006—2017 33 2 3 0 - - 36 2
2007—2018 33 0 2 0 - - 35 0
2008—2019 17 0 1 0 - - 18 0
2009—2010 26 1 1 0 - - 27 1
2010—2011 33 0 1 0 - - 34 0
2011—2012 22 0 2 0 - 11 0 35 0
2012—2013 20 0 3 0 - 10 0 33 0
2013—2014 2 0 0 0 - - 2 0
Жами фаолияти 370 7 24 1 0 0 21 0 423 8


Халқаро

Терма жамоа ва йил бўйича кўриниш ва голлар[13]
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Қўшма Штатлар 1999-йил 1 0
2000-йил 0 0
2001-йил 8 0
2002-йил 1 0
2003-йил 5 0
2004-йил 6 0
2005-йил 10 0
2006-йил 7 1
2007-йил 5 1
2008-йил 8 0
2009-йил 6 0
2010-йил 8 0
2011-йил 13 0
2012-йил 9 0
Жами 87 2
Баллар ва натижалар биринчи навбатда Қўшма Штатларнинг голлари рўйхатини кўрсатади, баллар устуни Черундолонинг ҳар бир голидан кейин очкони кўрсатади.
Стеве Черундоло томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Т/р Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2006-йил 22-март Wестфаленстадион, Дортмунд, Германия  Германия 1-4 1-4 Дўстона
2 2007-йил 17-ноябр Cоcа-Cола Парк, Ёханнесбург, Жанубий Африка  Жанубий Африка 1-1 1-1 Дўстона

Мураббийлик статистикаси

4-ноябр, 2022-йилги ҳолат бўйича
Жамоа Бошлаш Тугатиш Статистика Манба
Ў Ғ Д М Ғалаба %
Лас Вегас Лигҳц 19.01. 2021 3.01. 2022 32 6 3 23 018.8
Лос Ангелес ФC 3.01.2022 Ҳозиргача 40 25 5 10 062.5
Жами 72 31 8 33 043.1

Ютуқлари

Ўйинчи

Ҳанновер 96

  • 2. Бундеслига : 2001—2012[14]

Мураббий

Индивидуал

  • МЛСда дебют йилида бош мураббийи сифатида энг кўп ғалаба қозонган инсон (21 ғалаба)

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „ФИФА Wорлд Cуп Соутҳ Африcа 2010 Лист оф Плаерс“. ФИФА. 10-январ 2019-йилда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Стевен Черундоло: Алwайс он тҳе суннй сиде“. бундеслига.де. 2012-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-март 2011-йил.
  3. ↑ „Эвер-амбитиоус, Черундоло ҳопес то ҳелп тҳе У.С. ин Бразил“. ЭСПНФC (28-ноябр 2013-йил). Қаралди: 29-ноябр 2013-йил.
  4. ↑ „Черундоло cаллс тиме он оуцтандинг cареэр“. бундеслига.cом (19-март 2014-йил). 14-июл 2014-йилда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „Стевен Черундоло cаллс ит қуиц“. ЭСПН. Қаралди: 19-март 2014-йил.
  6. ↑ „Формер УСМНТ ДФ Стеве Черундоло промотед то ассистант манагер ат Ҳанновер“. НБC Спорц. Қаралди: 20-апрел 2015-йил.
  7. ↑ „Стеве Черундоло Cелебратес Ҳалф а Лифетиме ин Ҳанновер“ (инглизча). www.уссоccер.cом. Қаралди: 1-март 2017-йил.
  8. ↑ „Ҳанновер 96 – Спиэлеринтервиэw Стевен Черундоло“. Қаралди: 4-март 2011-йил.
  9. ↑ „У.С. Cуп плаерс гет раре висит ҳоме“. Неw Ёрк Пост (21-май 2010-йил). 2012-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-март 2011-йил.
  10. ↑ „Плаер Био“. уссоccер.cом. 2011-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июн 2011-йил.
  11. ↑ „Фесттаг им Счнеэтреибен - Черундоло ҳеиратет Мандй“ (олмонча). Ҳанноверсче Аллгемеине Зеитунг (4-январ 2010-йил). 2016-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-ноябр.
  12. ↑ „Ич бете ничт фüр эин Эргебнис беим Фуßбаллспиэлен“ (олмонча). Катҳолисче Пфарргемеинде Ст. Жосепҳ Ҳановер (2010-йил август), с. 2. 9-январ 2016-йилда асл нусхадан архивланган.
  13. ↑ Стеве Черундоло Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
  14. ↑ 2.
  15. ↑ „CОНCАCАФ Чампионшип, Голд Cуп 2005“. РСССФ.cом (2007-йил 14-март). Қаралди: 11-январ 2015-йил.