Стеве Жобс (китоб)
„Стив Жобс“ (инглизча: Стеве Жобс: А Биограпҳй) – Аппле Инc корпорацияси асосчиларидан бири Стив Жобс ҳақидаги биографик асар. Китоб америкалик журналист ва ёзувчи Уолтер Айзексон томонидан ёзилган ва Симон & Счустер нашриётида чоп этилган[1]. Китоб ўзбек тилига 2019-йилда „Асахий Боокс“ лойиҳаси томонидан таржима қилиниб нашр этилган[2].
| Асл номи | Стеве Жобс: А Биограпҳй |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Wалтер Исааcсон |
| Таржимон(лар) | Даврон Дониёров |
| Муқова артист(лар)и | Алберт Wацон |
| Мамлакат |
|
| Тил | Инглиз тили |
| Жанр(лар)и | Биография |
| Нашр этилган санаси | 2011-йил 24-октябр |
| Нашриёт | Симон & Счустер |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 2019-йил |
| ИСБН | 1-4516-4853-7 |
| ОCЛC | 713189055 |
Айзексон китоб устида уч йилга яқин иш олиб борган. Бу вақт давомида у Стив Жобснинг ўзидан 40дан ортиқ эксклюзив интервю олган. Бундан ташқари ёзувчи Жобснинг 100дан ортиқ қариндошлари, дўстлари ва ҳамкасбларидан ҳам интервю олган[3].
Дастлабки режага кўра, китоб 2011-йилнинг 21-ноябр куни сотувга чиқиши керак эди, аммо Жобснинг вафоти муносабати билан китоб 24-октабр куни сотувга чиқарилиши маълум бўлди[4].
2011-йилнинг 10-октабр куни Сонй Пиcтурес „1 миллион доллардан кам бўлмаган“ пул тўлагани ҳолда китобни экранлаштириш ҳуқуқини сотиб олгани маълум бўлди[5][6]. 2012-йилнинг апрел ойида „Сонй Пиcтурес“ суратга олаётган филмда Жобс ролини актёр Жорж Клуни ижро этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқади[7].Стив Жобс 3-синфгача бир неча маротаба мактабдан хайдалган сўнг ундаги сифат қобилятларни кўрган мактаб директори уни 4-синфдан 7-синфга сакраб ўтишни таклиф қилган бунга Жобсни Ота-онаси қарши эди.7-синфга эмас 6-синфга ўтишини хохлашган.
Манбалар
- ↑ „Стив Жобснинг расмий биографияси келаси йил нашрдан чиқади“. Инфоман.Уз (2011-йил, 13-апрел). 2011-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-ноябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-10-24 санасида архивланган)
- ↑ Уолтер Айзексон. Стив Жобс. Тошкент: „Ниҳол нашр“ нашриёти, 2019 — 624-бет. ИСБН 978-9943-23-150-4.
- ↑ „Стив Жобс ҳақидаги китоб нашр қилинмасдан туриб бесцеллерга айланди“. Инфоман.Уз (2011-йил, 21-июн). 2011-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-ноябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-10-24 санасида архивланган)
- ↑ „Стив Жобс ҳақидаги китоб бир ой аввал сотувга чиқарилади“. Инфоман.Уз (2011-йил, 6-октабр). 2011-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-ноябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-10-17 санасида архивланган)
- ↑ „“Сонй Пиcтурес” Стив Жобс ҳақида янги филм олмоқчи“. Инфоман.Уз (2011-йил, 10-октабр).[сайт ишламайди]
- ↑ „Сонй приобрела права на экранизацию книги о Джобсе за 1 млн долларов“ (ру). НЕWСру.cом.
- ↑ „Стив Жобс ролини Эштон Катчер ўйнайди“. Кун.уз (2012-йил, 2-апрел). 2012-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-апрел. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-05-07 санасида архивланган)
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Стеве Жобс (китоб)га тегишли иқтибослар мавжуд. |