Стевен Смитҳ (талаффузи: Стивен Смит 1958-йил 30-декабрда туғилган) НАСАнинг собиқ астронавти бўлиб, 16 миллион миля масофани босиб ўтган. Смитҳ космосда 49 соат 25 дақиқа бўлиб, жами еттита космик парвознинг фахрийси ҳисобланади. Смитҳ космосга чиқиш вақти бўйича, Америка ва Жаҳон астронавтлари рўйхатида биринчи ўнталикка киради[1].

Стевен Смитҳ
Таваллуди 1958-йил 30-декабр (63 ёш) Феникс, Аризона
Миллати америкалик
Космик карера
Танлаш 1992-йил НАСА гуруҳи
Миссиялар СТС-68, СТС-82, СТС-103
Смитҳ ўзининг тўртта парвози давомида 50 соатга яқин космосда бўлган.

Таълим

Калифорниянинг Сан Жосе шаҳридаги Брет Харт ўрта мактабида ўқиган ва 1977-йилда Калифорния, Леланд ўрта мактабини тамомлаган; 1981-йилда электротехника бўйича бакалавр даражасини; 1982-йилда эса электротехника фанлари магистри даражаси олди; Смитҳ 1987-йилда бизнес бошқаруви магистри даражасини қўлга киритди. У Барча уч даражани Стенфорд университетида олган[1].

Мукофот ва унвонлар

НАСАнинг энг яхши етакчилик медали, НАСА космик парвози медали, НАСАнинг алоҳида хизмат медали, ИБМнинг энг яхши техник ютуқлари учун мукофоти. Сузиш ва сув полоси бўйича етти карра ўрта мактаб чемпиони. Сув полоси бўйича Стенфордда икки карра Миллий коллеж атлетика ассоциацияси (НCАА) чемпиони. 1980-йилги НCАА чемпионати жамоаси сардори. Техас махсус олимпиадасининг собиқ бошқарув аъзоси[1].

ИБМ билан мартаба

Смитҳ 1982-йилдан 1985-йилгача Сан Жоседаги Катта миқёсли интеграция (ярим ўтказгич) Технологиялар гуруҳида ИБМ учун техник гуруҳ раҳбари сифатида ишлаган. Смитҳ Аспирантурада ўқиб, 1989-йилгача ИБМда Ускуна ва тизимларни бошқариш гуруҳида маҳсулот менежери сифатида ишлаган[1].

Кўнгиллилик

Смитҳ Поситиве Cоачинг Аллианcе Миллий маслаҳат кенгаши аъзоси бўлиб, ушбу нотижорат ташкилот мураббийлар, ота-оналар, мактаблар ва ёшлар спорти ташкилотларининг спорт маъмурлари учун тренинглар ўтказади[2].

2000-2003-йилларда Смитҳ Техас Махсус Олимпия ўйинлари директори бўлган[3].

СТС-68

Смитҳ 1994-йил сентябрда Спаcе Шуттле бортида СТС-68 миссия мутахассиси сифатида хизмат қилган. Смитҳ, агар керак бўлса, космик юришни амалга ошириш учун ўқитилган икки экипаждан бири эди. СТС-68 ер атрофида 183 марта айланиб, 11 кунлик парвоз давомида 4,7 миллион мил йўл босиб ўтди[1].

СТС-82

Смитҳ 1997-йил феврал ойида Спаcе Шуттле кеманинг аъзоси сифатида учта космик юришни амалга оширди. Булардан бири Ҳуббле космик телескопига (ҲСТ) хизмат кўрсатган СТС-82 миссияси эди. Экипаж телескопнинг илмий имкониятларини яхшилаш ва деградацияга учраган ускуналарни алмаштириш учун бешта космик юришни амалга оширган. Экипаж 10 кунлик парвоз давомида ерни 150 марта айланиб, 4,1 миллион миля масофани босиб ўтишган[1].

СТС-103

Смитҳ 1999-йил декабр ойида СТС-103 кашфиёти учун фойдали юк қўмондони сифатида иккита космик юришни амалга оширди. Экипаж Ҳуббледа бир нечта янгиланган қуйи тизимлар билан илмий операцияларни амалга ошириш учун учта космик юришни амалга оширди. СТС-103 8 кун давомида ер атрофида 120 марта айланиб, 3,2 миллион миля масофани босиб ўтди[1].

НАСАнинг кейинги роллари

Смитҳ 2015-йилнинг ўрталарига қадар НАСА Халқаро космик стансияси (ХКС) дастурида Европа космик агентлиги билан алоқачи сифатида ишлаган, сўнгра Кремний водийсидаги НАСА Амес тадқиқот марказида Илмий дирексиянинг ИСС бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

НАСАдан кейинги мартаба

НАСАдан нафақага чиққанидан сўнг Смитҳ маърузачи сифатида, ИБМ ва ЛинкедИн каби компаниялар учун нутқ сўзлайди[4].

Стеве Смитҳ

Смитҳ шунингдек, Чарлес А ва Анне Морроw Линдбергҳ фонди [5] каби бир қанча кенгашлар азоси ҳисобланади[6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 НАСА. „Астронаут Био: Стевен Л. Смитҳ, Ассоcиате Диреcтор фор Интернатионал Спаcе Статион, Сcиэнcе Диреcторате, Амес Ресеарч Cентер, НАСА Астронаут“. НАСА (2017-йил 1-апрел). Қаралди: 2021-йил 18-июн.
  2. ↑ ПОСИТИВЕ CОАCҲИНГ АЛЛИАНCЕ. „Смитҳ, Стеве - ПCА“. ПОСИТИВЕ CОАCҲИНГ АЛЛИАНCЕ.[сайт ишламайди]
  3. ↑ Спеcиал Олймпиcс Техас. „Волунтеэринг wитҳ Спеcиал Олймпиcс Техас“. 2019-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-октябр.
  4. ↑ „Стеве Смитҳ: Астронаут, МБА, Диреcтор, Дипломат, Атҳлете“ (эн-УС). Стеве Смитҳ: Астронаут, МБА, Диреcтор, Дипломат, Атҳлете. Қаралди: 2019-йил 30-апрел.
  5. ↑ „Линдбергҳ Фоундатион“. линдбергҳфоундатион.орг. Қаралди: 2019-йил 30-апрел.
  6. ↑ „Формер НАСА Астронаут Стевен Л. Смитҳ Аппоинтед то Боард оф Диреcторс“ (эн-УС). Блуэ Скй Нетwорк (2018-йил 8-май). 2022-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-октябр.