Стехиометрия (юн. стоичеион асос, элемент ва метрия) — кимёнинг реаксияга киришувчи моддаларнинг миқдорий нисбат қонунларини, кимёвий формулалар ва кимёвий реаксиялар тенгламасини келтириб чикариш билан шуғулланувчи бўлими. Авогадро қонуни, ГейЛюссак қонунлари, таркибнинг доимийлик қонуни, массанинг сақланиш қонуни, каррали нисбатлар қонуни С.нинг асосини ташкил этади. Стехиометрик ҳисоблашлар кимёвий технология ва металлургияда кенг қўлланади.