Стейблкоин (инглизча, стабле — барқарор, cоин — танга) — бир турга мансуб криптовалюталарнинг умумий номи бўлиб, уларнинг курси барқарорлаштирилган бўлади. Масалан, нархларни оддий валюталар ёки товарларга (олтин, нефт) боғлаш орқали.

Криптовалюта курслари жуда юқори тебранишларни амалга оширади. Шундай қилиб, биткоин ўзгарувчанликни олтин, биржалардаги индекс фондларига нисбатан анча юқори кўрсаткичдаги ўзгаришларни намоён қилади.

Стейблкоин турига кирувчи криптовалюталар яратишдан мақсад эса айирбошлашни барқарорлаштиришдир. Бунда криптовалюта реал валютага боғланади.

Стейблкоинларнинг яққол камчилиги бор: айирбошлаш курсини ушлаб туриш учун зарур бўлган марказлаштирилган алмашинув механизмига ишонч даражаси криптовалюталарнинг марказлашмаган табиатига зиддир. Яъни валюталарнинг қиймати уларга бо'лган ишончга боғлиқ, марказлаштирилган дея қаралади. Криптовалюталар эса марказлаштирилмаганлик тузилишига эга. Уларнинг нархини ҳеч ким бошқармайди. Стейблкоинлар сифати бўлса, бунга зид ҳисобланади.

Турлари

Стейблкоинларнинг тўрт хил тури мавжуд.[1]

  • Фиат томонидан қўллаб-қувватланган.

Бозордаги энг машҳур стейблкоинлар фиат валютаси билан таъминланганларидир. Масалан, УСД тангаси(УСДC) фиат билан таъминланган ва 1:1 нисбатда АҚШ долларига боғланган. Бошқа стейблкоинлар евро, инглиз фунти ва бошқа валюталар билан боғланган.

  • Криптовалюта томонидан қўллаб-қувватланган

Крипто билан таъминланган стейблкоинлар бошқа ўрнатилган криптовалютанинг қийматига боғланган криптовалюталардир. 

  • Товар билан таъминланган

Товар билан таъминланган стейблкоинлар қимматбаҳо металлар, саноат металлари, нефт ёки кўчмас мулк каби товарларнинг қийматига боғланган бўлади. Товар сармоядорлари товар билан таъминланган стейблкоинлар вариантини яхши кўрадилар, чунки бу уларга олтинни сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ қийинчиликларсиз сармоя киритиш имконини беради.

  • Алгоритмик

Ҳеч қандай "ҳақиқий дунё" товарлари билан қо'ллаб-қувватланмайди, бу тоифадаги стейблкоинлар бозор талаби асосида таклифни модуляция қилиш учун алгоритмлардан фойдаланилади.

Намуналар

  • Тетҳер
  • УСД Cоин
  • Бинанcе УСД
  • Даи
  • ТруэУСД
  • Пах Доллар
  • УСДД
  • ФеиУСД

[2]

Манбалар

  1. ↑ [1]. CоинДеск | 2022-йил 31-январ, соат 21:30
  2. ↑ ҳттпс://cоинмаркетcап.cом/виэw/стаблеcоин