Стилистика бу (юн. стйлос – ёзув, хат таёқчаси) деган маънони билдиради, услубшунослик услубият – тилшуносликнинг тил услубларини тадқиқ этувчи, тилнинг лексик-фразеологик, фонетик, морфологик, сўз ясалиши ва синтактик сатҳларда синхрония ва диахрония нуқтайи назаридан функсионал қатламланишининг моҳияти ва ўзига хосликларини ўрганувчи, адабий тилни турли лисоний вазиятларда, ёзма адабиётнинг хилма-хил тур ва жанрларида, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида қўллаш меъёрлари ва усулларини тавсифловчи тармоғи. Стилистикада параллел синонимик тил ифодаларидаги маъновий ва экспрессив нозикликлар, лисоний бирликларнинг ўзаро муносабатдош вариантлари ўрганилади. Бундай вариантларда улар орасидан муайян нутқий вазият учун зарур бўлганини танлаб олиш имконияти мавжуд бўлади.

Замонавий стилистика турли лингвистик йўналишлар ва мактабларда турлича тушунилган, шу билан бирга ҳар бир нуқтаи назар, стилистиканинг асосий ўрганиш мавзуи бўлмиш услубнинг серқирралиги сабабли, ўз обектив асосига эга бўлган. Стилистика тил меъёр (норма)лари билан узвий боғлиқдир. Стилистика ўз навбатида функсионал стилистика, лисоний бирликлар стилистикаси, матн стилистикаси, бадиий адабиёт (бадиий нутқ) Стилистикаси, амалий стилистика, қиёсий стилистика, тарихий Стилистика каби турларга бўлинган эди.

Функсионал стилистика адабий тилнинг ўз тарихан шаклланган кўринишлари (функсиона-луслубий бирликлари) асосида табақаланишини, яъни услублар тизимини, бу тизимнинг ички структуравий шаклланиш қонуниятларини ўрганади ва тавсифлаган. Функсионал стилистика назарий тадқиқот мавзуи сифатидаги адабий тилнинг асосий функсионал услубий бирликларини типологик таснифлаш ва ажратишнинг умумий принсипларини ишлаб чиқилган эди.

Лисоний бирликлар стилистикаси адабий тилда одатдаги нутқий вазиятларда, турли маъновий ва экспрессив мазмундаги матнларда барча сатхлар бирликларининг мавжуд тил меъёрлари нуқтаи назаридан амал қилиши (қўлланиши)ни ўрганган. Бунда лисоний бирликларнинг вариантлари (вариантдор шакллар, параллел тузилмалар, луғавий ва синтактик синонимлар)нинг услубий бўёғини чоғиштириш муҳим аҳамиятга эга бўлган. Лисоний бирликлар стилистикаси бир томондан функсионал стилистика билан бевосита боғлиқ бўлса, иккинчи томондан матн стилистикасига жуда яқин турган.

Бадиий адабиёт (бадиий нутқ) стилистикаси тилнинг адабиётда қандай қилиб санъат ҳодисасига айланганини текширади, унинг бадиий қўлланиши, унда эстетик ва коммуникатив вазифаларнинг бирга қўшилиши усулларини аниқлаган. Бадиий асар стилистикаси фақат ёзувчининг тилдан фойдаланишдаги ўзига хослигини, асар тилининг хусусиятларини тадқиқ этиш билан чегараланган. Услубнинг муҳим унсури бўлган тилнинг асардаги вазифасини аниқлашга ёрдам беради, аммо асар тилининг барча хусусиятларини ўрганиш унинг мавзуига кирмайди. Кўпинча бир масалани стилистика ҳам, адабиёцҳунослик ҳам ўрганган. Бадиий нутқ стилистикаси тил материалининг аниқ бир бадиий тизимдаги эстетик вазифасини аниқлашга ҳаракат қилган. Шунинг учун бадиий адабиёт стилистикасида энг муҳим тадқиқот мавзуи ёзувчи ва муайян бадиий асар тилидан иборат бўлади, яъни индивидуал услуб муаммоси биринчи ўринга қўйилади. Аниқ бир асар тилини таҳлил қилиш орқали умумлашма хулосалар чиқарилади, бир қанча асарларга, ёзувчилар ижодига хос хусусиятлар аниқланади (масалан: Қодирий, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Шуҳрат ижодларининг ўзига хос услубий хусусиятлари). Натижада бадиий нутқнинг бир қанча қонуниятлари, типологик принсиплари ишлаб чиқилган эди.

Қиёсий стилистика – турли тиллардаги услубий ҳодисаларни қиёслаб ўрганиш. Қиёсий стилистика таржима назарияси билан узвий алоқадордир. Тарихий стилистика тилнинг турли тарихий даврларда қўлланишини тадқиқ этади. У нафақат муайян тил услубий меъёрларининг ўзгариб туришини, балки адабий тил тузилишининг шаклланиш ва ривожланиш йўлларини, адабий тил билан бадиий нутқнинг ўзаро муносабатлари тарихини ҳам ўрганади. Амалий стилистика нутқ маданияти талабларига мувофиқ келувчи услубий тавсияларни қамраб олувчи амалий соҳа ҳисобланган эди.

Стилистиканинг фан сифатида шаклланиши, ривожланиши ва ўрганилиши Ғарбда антик даврларга, Шарқда эса ўрта асрларга тўғри келган. Стилистика Шарқ мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда, гарчи ҳозиргидай алоқида соҳа сифатида бўлмаса ҳам, лекин тилшунослик (грамматика, луғат), адабиёцҳунослик (илмий бадеъ, истиора, тафсир), шунингдек, илми иншо, воизлик, нотиқлик санъати каби фанлар таркибида ўргатиб келинган. Ўтган асрда Ўзбекистонда стилистика айниқса умумийфунксионал стилистика ва бадиий адабиёт стилистикаси мустақил фан тармоғи сифатида шакллана ва ривожлана бошлаган. Бунда Фитрат, Чўлпон, Ойбек, П. Қодиров каби ёзувчиларнинг, М. Қўшжонов, Қ. Самадов, И. Қўчқортоев, А. Шомақсудов сингари олимларнинг ҳиссалари катта бўлган.

Адабиёт

  • Винокур Г. О., Избранниэ работў по русскому язику, М., 1959; Виноградов В. В., Стилистика. Теория поэтической речи. Поэтика, М., 1963; Ефимов А. И., Стилистика русского язика, М., 1969; Ўзбек тили стилистикаси, Т., 1983.

Абдуваҳоб Мадвалиев.