Stoitsizm
Стоицизм (юн. стоа – пешайвон; юнон фалсафий мактаби тарафдорлари йиғилиш ўтказадиган жой) – юнон фалсафасидаги оқимлардан бири. С. тарихи 3 даврга бўлинади: қадимий Стоя (мил. ав. ИИИ—ИИ асрлар; асосчилари – китионлик Зенон, Хрисипп, Клеанф); ўрта Стоя (мил. ИИ—И асрлар; намояндалари – Панеций, Посидоний); кейинги Стоя (мил. И—ИИ асрлар; намояндалари – Сенека, Эпиктет, император Марк Аврелий ва бошқалар). Стоицизмвакиллари биринчи бўлиб фалсафани физика, этика ва мантиққа бўлди. Стоиклар физикада Ҳераклитнинг абадий алангаланувчи ҳамда сўнувчи олов ҳақидаги таълимотини қайта тиклади. Уларнинг фикрича, мантиқ илми тушунча ва муҳокама сўзларини тўғри тузиш ва қўллашга ўргатиши лозим. Гносеологияда стоиклар сенсуализм мавқеида турдилар. Этикада бурч тушунчасини илгари сурдилар, табиатга мос келадиган ҳаётни олий саховат деб тушундилар. Уларнинг фикрича, инсон бир бутун борлиқнинг таркибий қисми бўлиб, унинг ҳаёти такдир ёхуд зарурий қонуният орқали белгиланади. Тақдирга тан бермаслик беҳудадир. Инсоннинг ҳақиқий бахти руҳнинг хотиржамлиги, эҳтирослардан холилигидир. Бундай фазилатлар киши ўзини ўзи тарбиялаши оқибатида шаклланади. Эзгуликнинг дояси – ақл-фаросат, меъёр ва жасоратдир. Буларга зид барча ҳолатлар ёмонлик белгиси Ҳисобланади. Стоицизмда ақл ва одоб қоидаларига монанд тарзда яшаш имконияти бўлмаган тақдирда инсоннинг ўлимни ихтиёр этиши оқланади. Стоицизм неоплатонизм ва христианликка сезиларли таъсир кўрсатган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Умумий мавзулар | Шарқ фалсафаси · Ғарб фалсафаси | Фалсафа тарихи: Антик · Ўрта Асрлар · Ойдинлашма ·Ренессанс ·ХВИИ аср ·ХВИИИ аср · ХИХ аср ·ХХ аср |
| Соҳалар | Эстетика · Этика · Эпистемология · Мантиқ · Метафизика · Таълим фалсафаси · Тарих фалсафаси · Тил фалсафаси · Ҳуқуқ фалсафаси · Фан фалсафаси · Метафалсафа · Сиёсат фалсафаси · Дин фалсафаси · Уруш фалсафаси |
| Оқимлар | Таҳлилий фалсафа · Детерминизм · Диалектик материализм · Рационализм · Экзистенсиализм ·Абсурдизм ·Ҳегелчилик · Гуманизм · Идеализм · Материализм · Янгиафлотунчилик · Нигилизм · Феноменология · Афлотунчилик · Позитивизм · Постмодернизм · Прагматизм · · Схоластицизм · Стоицизм |
| Фалсафага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |