Стокс формуласи — математик анализнинг асосий формулаларидан бири. Ёпиқ контур бўйича олинган эгри чизиқли интегрални шу контур билан чегараланган сирт бўйича олинган интеграл орқали ифодалайди. Стокс формуласини Ж. Стоке 1854-йилда исботлаган.