Сторм лайлаги, Малай жун бўйинли лайлаги[1] (лотинча: Cиcониа сторми) — лайлаклар оиласига мансуб ноёб қуш. У барча лайлакларнинг энг кам учрайдиган тури ҳисобланади[2] ва унинг географик диапазони бўйлаб сони 500 дан кам миқдорда борлиги тахмин қилинади[3]. Бу тур узоқ вақтдан бери камайиб бормоқда ва бунга асосий сабаб унинг яшаш ҳудудидаги о'рмонларнинг кесилиши деб ҳисобланади.

Сторм лайлаги
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Хордалилар
Синф: Қушлар
Туркум: Лайлакдошлар
Оила: Лайлаклар
Турлари: Малай жун бўйинли лайлаги
Халқаро илмий номи
Cиcониа сторми (W. Бласиус, 1896)

Бу лайлак тури биринчи марта 1896-йилда Бласиус томонидан тасвирланган ва Ғарбий Ҳиндистондаги зоологик намуналарни йиғувчи немис денгиз капитани Гюго Сторм номи билан аталган[4]. У Таиландда „нок кра су ум“ номи билан машҳур бўлиб, бу зич ўрмондаги дарё қирғоғида қушларнинг балиқ овлаш тартибини билдиради[5].

Тавсиф

Қушнинг узунлиги 75 дан 91 см гача. Патлари оқ-қора, тумшуғи қизил. Юз териси туксиз тўқ сариқ рангга эга, кўз атрофида сариқ доиралар мавжуд. Ёш ва катта ёшли қушларнинг наслчилик мавсумидан ташқаридаги патлари анча оддий.

Тарқалиш

Бу лайлак Борнео, Суматра, Таиланд жанубидаги Ментавай ороллари, ғарбий Малайзия ва Брунейда кенг тарқалган. У пасттекислик ўрмонлар, инсон қадами етмаган чучук сув биотопларида, шунингдек дарёлар ва сув тошқини текисликларида яшайди.

Хулқ-атвор

Лайлак ёлғиз ҳаёт тарзини олиб боради, ба'зида кичик гуруҳларда учрайди. У асосан балиқлар, амфибиялар, майда судралувчилар ва ҳашаротлар билан озиқланади. Уларнинг кўпайиш биологияси кам ўрганилган. Қуш уяларини дарахтлардаги шохлардан қуради. Уяларининг диаметри 0,5 метр, баландлиги тахминан 15 см. Лайлаклар 2 та тухум қўяди. Ёш қушларнинг оқ тукли патлари бор, улар 45 кундан кейин учади.

Фотосурат

Манбалар

  1. ↑ Винокуров А. А. Редкие и исчезающие животные. Птицы : Справ. пособие / под ред. В. Е. Соколова. — М. : Высшая школа, 1992. — С. 101. — 446 с. : ил. — 100 000 экз. — ИСБН 5-06-002116-5.
  2. ↑ Ҳанcоcк ЖА, Кусчлан ЖА, Каҳл, МП. 1992. Сторкс, Ибисес анд Споонбиллс оф тҳе Wорлд. Аcадемиc Пресс.
  3. ↑ "Cиcониа сторми". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс. 2017: э.Т22697685А110066434. дои:10.2305/ИУCН.УК.2017-1.РЛТС.Т22697685А110066434.эн. Ретриэвед 12 Новембер 2021.
  4. ↑ Боэленс Б, Wаткинс М, Грайсон М. 2014. Тҳе Эпонйм Диcтионарй оф Бирдс. Блоомсбурй, УК.
  5. ↑ Накҳасатҳиэн, С (1987). "Тҳе дисcоверй оф Сторм'с сторк Cиcониа сторми ин Тҳаиланд". Форктаил. 3: 43–49.

Ҳаволалар

Адабиётлар

  • Жосеп дел Ҳоё эт ал.: Ҳандбоок оф тҳе Бирдс оф тҳе Wорлд, Банд 1 (Острич то Дуcкс). Лйнх Эдиcионс, 1992, ИСБН 84-87334-10-5

Видеолар