Stoudios monastiri

Стоудиос монастири, тўлиқ шакли Стоудиосдаги авлиё Иоанннинг олдинги монастири, шунингдек, Стоудиос, Студион ёки Стоудион сифатида қисқартирилган ҳолда ҳам қўлланилади, Византия империяси пойтахти Константинополдаги (ҳозирги Истанбул) юнон православ монастири бўлган. Монастир аҳолиси стоудитлар ёки студитлар деб аталган. Гарчи монастир ярим минг йил давомида ташландиқ ҳолатда қолиб кетган бўлса-да, Стоудион қонунлари ва урф-одатлари Атҳос тоғи роҳиблари ва православ дунёсининг бошқа кўплаб монастирлари учун намуна бўлиб хизмат қилган.
Монастир харобалари Мармар денгизи яқинида, Истанбулнинг қадимги Псаматҳиа, ҳозирги Коcа Мустафо пошо деб номланган қисмида жойлашган. 462-йилда Константинополда истиқомат қилган Рим патрицийси, консул Флавиус Студиус томонидан асос солинган ва Авлиё Яҳёга бағишлаб бунёд этилган. Монастирнинг биринчи роҳиблари Аcоэметаэ монастиридан келган. Бугунги кунда ушбу монастир Имраҳор масжидига айлантирилган бўлиб, Усмоийлар султони Боязид ИИ нинг отбоқари Мираҳор Илёсбей номи билан аталади.
Масжидга айлантирилиши

В асрга оид монастир черкови Боязид ИИ нинг албаниялик отбоқари Илёсбей томонидан Имраҳор масжидига (сўзма- сўз Отлиқ масжиди) айлантирилган. Қадимги иншоот 1782-йилги катта ёнғин натижасида жиддий зарар кўрган, 1894-йилда Истанбулда содир бўлган зилзила натижасида ҳам бино вайрон бўлган[1].
1894-йилги зилзиладан кейин Фёдор Успенский бошчилигидаги бир гуруҳ рус византист олимлари монастир ҳудудида Россия археология институтини очган, аммо 1917-йилги рус инқилобидан кейин унинг фаолияти тўхтатилган. Кейинги ўн йилликлар давомида маҳаллий аҳоли монастир мажмуаси харобаларида ўз уйларини таъмирлаш мақсадида фойдаланиб, уни талон-тарож қилган. 2023-йилда бинони қайта тиклаш ишлари ўша йилнинг охирида бошланиши эълон қилинган[2], таъмирлаш ишлари 2024-йилда бошланган[3].
Галерея
-
Монастирнинг кўча томондан кўриниши
-
Монастирнинг ташқи деворлари
-
Апсис
Манбалар
- ↑ Эрнест Мамбоурй. Тҳе тоурисц' Истанбул. Галата - Истанбул: Cитури Бирадерлер Басимеви, 1953 — 261-262-бет.
- ↑ ҳттпс://www.тртҳабер.cом/ҳабер/ясам/истанбулун-эн-эски-япилариндан-имраҳор-иляс-бей-cамии-778034.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://www.даилйсабаҳ.cом/арц/ресторатион-cонтинуэс-ат-ҳисториc-истанбулс-стоудиос-монастерй/неwс
Ҳаволалар
Викиомборда „Стоудиос монастири“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.