Strasbourg universiteti
Страсбург университети - Франсиядаги қад. университетлардан бири. 1621-йил асос солинган. 1870—71 йилги Франсия — Пруссия урушида Франсия мағлубиятга учрагач ёпилган ва унинг ўрнига Кайзер Вилгелм университети ташкил этилган. 1919-йил қайта тикланган. 1935—45 йилларда КлермонФерран шаҳрида жойлашган ва Франсия Қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг марказларидан бири бўлган. 1947-йил Кдршилик курсатиш ҳаракати медали билан мукофотланган. Су. таркибида 3 университет фаолият кўрсатади. Тиббиёт, математика, физика, кимё, физиология, биокимё, ботаника, зоология, умумий биология, геология, геофизика, тарих, филология, теология, ҳуқуқ, иқтисодий фанлар ва бошқа соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 30 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Кутубхонасида 3 млн.дан ортиқ асар сақланади.
| Асос солинган санаси | 1621-йил |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олий ўқув юрти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |