Страшенский (Молдавиядаги Страшена шаҳарчаси номидан)— ўрта кечпишар хўраки узум нави. Молдавия узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтида Каттақўрғон х Додреляби дурагайини мураккаб турлараро дурагай Мускат де Сен Вале билан чатиштириб чиқарилган (М.СЖуравел, Г.М.Борзикова, И.П.Гаврилов, Н.И.Гузун). Тупи кучли ўсади. Барглари йирик, юмалоқ, учбеш бўлмали, четлари сал кертикли ва пастга эгилган, терс томони тукли. Гули икки жинсли. Узуми авгусцент.да пишади. Узум боши йирик, силиндрсимон, конуссимон, ўртача тиғиз, чочоқ. Ғужуми йирик, юмалоқ, тўқ бинафша, қуюқ ғубор билан қойланган. Эти гўштдор, серсув. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 2900° бўлганда 155 кунда пишади. Таркибида 20—22% қанд бор. Новдалари яхши пишади. Совуққа чидами ўртача. Ҳосиддорлиги 200—250 с/га. Раға касаллигига чидамли, кулранг чиришга чидамсиз.