Стреисанд уйи, Калифорния қирғоқ ёзувлари лойиҳасидан олинган фото (2002).

Стреисанд самараси деб бирор ахборотни яширишга уриниб, лекин оқибатда ўша ахборотнинг кенг оммага маълум бўлиши феноменига айтилади. Самара уйининг фотосуратини интернетдан маҳкама қарори орқали олиб ташлашга уринган Барбра Стреисанд шарафига шундай номланган[1][2]. Маҳкама ОАВ да шов-шувга сабаб бўлиб, Стреисанд уйининг суратлари бошқа веб-сайтларга тарқаб кетади.

Стреисанд самарасига мисол қилиб яна 2007-йили Таиланд қироли Бҳумибол Адулядежни пародия қилувчи видеолар, 2008-йили Википедиянинг Виргин Киллер [эн] мақоласи, 2009-йили Ҳоризон ширкатининг уни танқид қилувчи Тwиттер фойдаланувчисининг хабари, 2010-йили австралиялик абориген Стевен Ҳоддер-Wатцнинг Энcйcлопедиа Драматиcани бан қилиш ҳаракатларини олиш мумкин.

Яна қаранг

Манбалар