Стрептококк (юн. стрептос — занжир ва кокклар) — ҳаракациз бактериялар туркуми (диаметри 0,6 — 1 мкм). Ҳаво чанги, одам териси ва бошқаларда учрайди. Бўлиниб кўпаяди, натижада ҳар хил узунликдаги шарсимон ҳужайралар занжири ҳосил бўлади. С спора ҳосил қилмайди; граммусбат; шакар ва спиртни бижғитади. Айрим турлари амалий аҳамиятга эга; сут кислота Си лактозани бижғитиб сут кислота ҳосил қилади. Бу жараёндан сут маҳсулотлари (простокваша ва бошқалар) олишда фойдаланилади. Полисаҳаридларни декстранга айлантирувчи айрим турлари қон ўрнини босувчи суюқлик тайёрлашда қўлланади. Касаллик туғдирувчи турлари ангина, сарамас, йирингли касалликлар пайдо қилади; қонни зарарлайди. Баъзи С.лар эритроцитларни емириш (гемолиз) хусусиятига эга.