Стронгилидлар (Стронгйлида) -нематодалар синфига мансуб тўгарак чувалчанглар туркуми. Узунлиги 4 мм дан 7 см гача. Оғиз капсуласи кучли ривожланган; хўжайин тўқимасига ёпишиш вазифасини бажаради. 10 та оиласи бор. Энг муҳим оилаларидан бири — Стронгйлидаэ га 22 та уруг киради. С. сут эмизувчилар, қушлар ичагида ва бошқа органларида паразитлик қилади. Оралиқ хўжайинсиз ривожланади. Одам ва ҳайвонларда стронгилоз касаллигини пайдо қилади.