Stronsianit
Стронсианит — карбонатлар синфига мансуб минерал. Илк бор 1787-йил Строншиан ш. (Шотландия) яқинида топилган, номи шундан. Кимёвий таркиби Ср[CО3]. Одатда, Са, Ва, Р аралашмаларига эга. Ромб сингониясида кристалланади. Агрегатлари яхлит, донадор, зич ва толасимон, ингичка найзасимон бўлиб тузилган. Рангсиз ёки яшилроқ, сарғиш ва кулранг бўлиб, ялтираши шишадек. Мўрт. Қаттиклиги 3,5—4; зичлиги 3,6—3,8 г/см³. Гидротермал жинслар орасида селестин, барит, калсит, сулфидлар билан ассоциацияда учрайди; кўпинча чўкинди тоғ жинсларидан гиллиоҳактошларда чизиқлар кўринишида бўлади. С. Ўзбекистонда Қурама тоғ тизмаларидаги Табошар конида (1932), калсиостронсианит тури эса, Етимтоғ олтингугурт конида топилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |