Структурализм (лот. струcтуре — тузилиш, жойлашиш, тартиб) — тилшунослик,адабиёцҳунослик, этнография, тарих ва шу каби гуманитар фанларда структур усуллар ва моделлаштиришдан, формаллаштириш, семиотика, математикалаштириш элементларидан фойдаланиш билан боғлиқ йўналиш;[[ХХ асрнинг 20й.ларида]] пайдо бўлган. С.нинг тадқиқот объекти белги тизимлари (тил, фан, санъат, мифология, мода, реклама) мажмуи сифатида олинган маданиятдир. С.нинг асосини нарса ва ҳодисаларнинг инвариант муносабатлари йигиндиси тарзида тушуниладиган тузилма (структура)лар ташкил этади. Структурализмдан ибтидоий кабилалар маданиятини ўрганишда ҳамда фолклоршуносликда самарали фойдаланилди.Структурализм антропологиядаги тадқиқ қилишнинг янги турларидан бири ҳисобланади. Бу йўналиш маданиятнинг тартибий структурасини ўргатувчи этнология ва фамзли антропологияга ўз э’тиборини қаратади. Структурализм антропологияда франсуз антропологи К.Ливи Стросс томонидан илгари сурилган. Ҳусусан, у шундай дейди: “Биз инсон тафаккуридаги структурани топиш орқали дунё борасидаги умумий қоидалар тартиб этишимиз мумкин”. Бу назариядаги муамрно шундаки, улар жамият ўзгаришларини статик тарзда тушунтиришларидадир. Назария маданиятни ўматилган тартиб деб кўриб, маданиятга кўникиш даражаларини баҳолаб чиқади.

Адабиёт:к.Каланов У.Сабирова “Ижтимоий антропология”