Суат Аталıк (1964-йил 10-октабрда туғилган) – турк-босниялик шахмат гроссмейстери. У уч карра Туркия чемпиони ҳамда шахмат бўйича гроссмейстер унвонини қўлга киритган илк туркиялик шахматчи ҳисобланади.

Суат Аталıк

Аталıк 2007-йилда
Туғилган санаси: 1964-йил 10-октябр (1964-10-10) (62 ёш)
Туғилган жойи: Истанбул, Туркия
Фуқаролиги:
Унвони: Гроссмейстер (1994-йил)
Максимал рейтинги: 2632 (апрел, 2006-йил)

Фаолияти

У 1964-йилда Туркияда туғилган. 1983-йилда шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Туркия терма жамоаси сафида иштирок этган. Шунингдек, бир неча бор Шахмат олимпиадаларида Туркия терма жамоасининг етакчи ўйинчиси сифатида майдонга тушган.

Ҳозир Истанбулда истиқомат қилишига қарамасдан, у ўз мамлакатидаги шахмат ташкилотчилари билан келишмовчиликларга дуч келгани сабабли, ўзини ота-боболарининг ватани бўлган Босния ва Герсеговинанинг фуқароси деб эълон қилган.

1997-йилда Аталıк шахмат бўйича АҚСҲ Мастерс чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган.

2000-йилда Истанбулда бўлиб ўтган Шахмат олимпиадаси чоғида Аталıк Туркия эмас, Босния терма жамоаси сафида ўйнашни талаб қилган. Натижада Олимпиада ташкилотчилари уни мусобақадан четлаштирган. Кейинчалик янги миллий шахмат федерацияси танлангач, у Туркия терма жамоаси сафига қайтган.

2003-йилда у Мар дел Плата турнирида биринчи ўринни эгаллади. 2007-йилда эса Горенже Валжево турнирида Мичаэл Роиз билан биринчи ўринни бўлишиб олди[1].

Аталıк Туркиянинг Анталя шаҳрида бўлиб ўтган 3‑Медитерранеан шахмат чемпионати ва Франсиянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтган 4‑Медитерранеан шахмат чемпионатида ғолиб бўлган[2].

У 1994-йилдан 2005-йилгача Туркияда Туркия Шахмат Федерациясида рўйхатга олинган ягона гроссмейстер бўлган. 2005-йилда эса Микҳаил Гуревич Туркияда истиқомат қила бошлаганидан кейин бу ҳолат тугаган.

Машҳур ўйинлари

Шахсий ҳаёти

У Галатасарай лицейида таълим олган ва Боğазиçи университетида Психология факултетида таҳсил олган. 2005-йил 11-ноябрда у Россиялик 22 ёшли аёл гроссмейстер Экатерина Половникова билан турмуш қурган. 1983-йилда Жаҳон ёшлар чемпионатида ҳам қатнашган собиқ жаҳон чемпионати даъвогар Нигел Шорт унинг куёвжўраси бўлган. Уларнинг 2006-йилда туғилган Вадим исмли ўғли бор.

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Cроwтҳер, Марк „ТWИC 659: Горенже Валжево Тоурнамент“. Лондон Чесс Cентер (2007-йил 25-июн). 2012-йил 18-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 10-январ.
  2. ↑ Cроwтҳер, Марк „ТWИC 588: 3рд Медитерранеан Чампионшип“. Лондон Чесс Cентер (2006-йил 13-феврал). 2012-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 17-июн.