Suaxili
Суахили, савоҳилий (араб. — соҳил сўзидан) — банту гуруҳига мансуб халқ. Танзания (2060 минг киши), Мозамбик, Конго Демократик Республикаси ва бошқаларда яшайди. Умумий сони 2,4 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Суахили шилида сўзлашади. Дини — сунний мусулмонлар. "Суахили" номи ХИИ асрдан маълум. Суахилилар этногенезида Шарқий Африканинг соҳиллари ҳамда Занзибар ва бошқа оролларда яшаган маҳаллий банту қабилалари, милоднинг бошларидан бу ерларга кела бошлаган ҳиндлар, араблар ва форелар, шунингдек, араблар томонидан Африканинг ички раёнларидан қул қилиб келтирилган турли қабилалар қатнашган. Ўрта асрларда суахилиларнинг Килва, Пате, Малинди каби шаҳар давлатлари мавжуд бўлган. Суахилилар, асосан, деҳқончилик, балиқ овлаш, ҳунармандчилик, кемасозлик билан шуғулланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |