Subekvatorial mintaqalar
Субекваториал минтақалар — Ернинг ҳар икки ярим шаридаги географик минтақалар. Экваториал минтақа ва тропик минтақа орасида жойлашган. Ҳаво массалари мавсум бўйича ўзгаради: ёзда экваториал, қишда тропик ҳаво (пассатлар) ҳукмрон. Ўртача ойлик тралар 15°дан 32° гача. Йиллик ёгин 200 мм дан 2000 мм гача. Ландшафт зоналари меридионал йўналишда ўзгаради: доим нам ўрмонлар, типик саванна, чўллашган саванна ва сийрак ўрмонлар. Тоғларда ўрмоняйлов ва ўрмондашт баландлик минтақалари мавжуд. Тупроқлари подзоллашган латерит тупроқдан қизилқўнғир саванна тупроқларгача ўзгаради.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |