Subirrigatsiya
Субирригация (суб… ва ирригация) – тупроқ остидан суғориш тури; грунт сувлари сатхини сунъий кўтариш йўли билан тупроқнинг ўсимлик илдизи тапқалган қисмини намлашга эришилади. С. ни фақат комектордренаж тармоғи қурилган гидроморф ва ярим гидроморф тупроклардагина қўллаш мумкин. Очиқ зовурларда тўғон солиш, ёпиқ дренажда гидрантларни беркитиш, шунингдек, уларни суғориш суви билан тўлдириб грунт сувлари сатҳи кўтарилади. Масалан, Хоразм воҳасида С. май ойи ўрталарида, экинлар ҳали ёш бўлиб, одсий усулда эгатлар орқали сув бериш учун эгат очиш қийин бўлган даврда амалга оширилади. Фарғона водийсида сугориш тармоқдарининг этагида жойлашган хўжаликларда август ойида сув танқислиги сезилганда, шунингдек, юзалатиб сув бериш сонини камайтиришда С. дан фойдаланилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |