Субтропик минтақалар

Субтропик минтақалар - Ернинг ҳар икки ярим шаридаги географик минтақалар, 30° ва 40° кенгликлар орасида жойлашган. Совуқ ойнинг ўртача температураси 0° дан юқори. Субтропик минтақаларда йил бўйи ўсимликлар вегетацияси давом этади. Ёз билан қишнинг ҳаво температураси катта фарқ қилади. Ёзда тропик, қишда мўътадил ҳаво массалари ҳукмрон. Денгиз бўйидан қуруқлик ичига кириб борган сари ёғин миқдори камайиб, иқлим континенталлашиб боради. Субтропик иқлимнинг 2 тури мавжуд: материк субтропик иқлим ва океан субтропик иқлими мавжуд. Материк субтропик иқлимда ёз иссиқ ва қуруқ, қиш беқарор, нисбатан совуқ бўлади. Июлнинг ўртача температураси 24—30°, январда 0— 4° бўлади. Ёғин 300–500 мм, тоғларнинг шамолга рўпара ён бағриларида 800–1000 мм. Океан субтропик иқлимга ҳаво температурасининг йил давомида кескин ўзгармаслиги, ёзда анча паст (20° атрофида), қишда илиқ (12° чамасида) тра бўлиши хос. См.да тупроқ, асосан, қизил ҳамда кулрангжигарранг, сариққўнғир тупроклар. Ўсимлик дунёси хилма-хил. Чўл ва чала чўллардан доим яшил ўрмонларгача мавжуд. Ҳар бир материкда См.нинг 3 асосий — ғарбий океан бўйи ёки ўрта денгиз бўйи, континентал ва шарқий океан бўйи секторлари ажратилади. Континентал См. материкнинг ички қисмларига хос. Уларда ёғин кам (200–400 мм), январнинг ўртача температураси 0—4°, обҳаво беқарор. Ёз иссиқ ва қуруқ (28—30°). Ёзда иссиқ 50° га етгани ва қишда совуқ —10° дан паст бўлгани қайд этилган. Ёгин қиш ва баҳорда ёғади. Ўзбекистонда Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Денов туманлари шу минтақада жойлашган. Асосан, чўл ва чала чўл зонасига киради. Су в бор ерлар ўзлаштирилиб, воҳаларга айлантирилган. Иссиқсевар ўсимликлар, жумладан, магнолия, палма дарахти экилади, ингичка толали пахта, шакарқамаш, субтропик мевалар (лимон, хурмо, апелсин ва бошқалар) етиштирилади.Бу минтақа материкнинг чекка шимоли ва чекка жанубида таркиб топган.