Subutoy Dolimov
Усмонбек (Субутойбек) Долимович Долимов (1907.23.1 - Тошкент — 1991.24.5) — адабиёцҳунос-педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967). Тошкент педагогика институтини тугатган (1939). Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида илмий ходим, шўба мудири (1943—1957). Тошкент Давлат Университетида ўқитувчи (1957—1962), доцент (1963-йилдан). Олий ва ўрта мактаблар учун дарслик ("Ватан адабиёти", 1965) ва услубий қўлланмалар ("Ўзбек адабиёти тарихини ўқитиш методикаси", 1976; "Адабиёт ўқитиш методикаси", 1978) муаллифи. Огаҳий (Ғ. Каримов билан ҳамкорликда), Алмаий, Лутфий ("Гул ва Наврўз"), Гулханий ("Зарбул-масал") асарларини, фолклорга оид "Кенг уйнинг келинчаги"ни (1976) нашрга тайёрлаган. "Қобуснома"ни ўзбек тилига таржима қилган (1986).
Манбалар
- Умр сабоқлари, Т., 1982.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |