Субективизм - воқеликни субектга қараб биладиган, яъни онгни бирламчи яратилган, бошқа ҳамма нарсалар онгнинг шакли, мазмуни ёки унинг ижоди маҳсули ҳисобланади деб изоҳловчи қараш. С. тушунчасини Декарт жорий қилган. Ж. Беркли идеализми бундай С.нинг энг кескин шакли ҳисобланади. Кантчиликни шу хилдаги С.нинг ўртача кўриниши дейиш мумкин. Неопозитивизмнинг турли кўринишлари ҳам бир жиҳатдан шундай С.га яқин келади. С. сўзи тор маънода — интеллектуал ҳақиқатнинг, шунингдек, ахлоқий ва эстетик қадриятларнинг соф субъективлиги, уларнинг мутлақ аҳамият касб этишини инкор қилиш тўғрисидаги таълимотдир. Камданкам ҳолларда бундай С. назарияда солипсизмга, этикада эса — эгоизмта олиб келади. Хусусан, софиспглар ва кирена мактаби вакиллари назарияда, гедонистлар — этикада, Янги давр (19-аср)да эса, хусусан, Штирнер субъективистлар бўлган эди.