Суд очерки. Суд жараёнида бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалар тафсилоти, ишнинг бориши, гувоҳлар баёни, сабаблари оқибатлари бирма-бир баён этилади. Бу шунчаки суд маълумоти ёки тафсилот эмас, балки унда ўзига хос ёндашув, воқеа ҳодисага муносабат, шунингдек унинг таҳлили бўлиши лозим. Суд очеркининг асосий таркиби: келтирилган барча маълумотлар фактларга асосланиб, фактлар билан бойитилган бўлиши лозим.