Sud tergovi
Суд тергови (ЎзРда) - жиноят ишлари бўйича суд муҳокамасининг асосий, масъулиятли қисми. Суд тергови айблов хулосасини ўқиб эшиттириш билан бошланади. Дастлаб судланувчидан эълон қилинган айбига иқрорлиги ёки иқрор эмаслиги сўралади. Сўнгра тарафларнинг таклифларини инобатга олиб далилларни текшириш тартиби белгиланади. Башарти Суд тергови судланувчини сўроқ қилишдан бошланса, ундан кейин жабрланувчи сўроқ қилинади. Гувоҳларни сўроқ қилиш, далилларни кўздан кечириш, гувоҳлантириш, ёзма далилларни ўқиб эшиттириш, экспертиза ўтказиш ва бошқа суд ҳаракатларини бажариш навбати тўғрисидаги масалани суд ишнинг муайян ҳолатларини ва тарафларнинг таклифларини инобатга олиб ҳал кидали. Барча далиллар текшириб чиқилгандан сўнг Суд терговини тўлдириш масаласи ҳал қилинади ва Суд тергови тамомланади. (ЖПК, 439—448моддалар).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |