Sudaklar
Судаклар (Луcиоперcа) — олабуғасимонлар оиласига мансуб балиқларнинг бир уруғи. 5 тури маълум. Гавдасининг узунлиги 130 см.гача, вазни 20 кг гача. Оддий Сла хўжалик аҳамиятига эга. Орқаси яшил-кулранг, икки ёнида 8—12 та қўнғир-қора йўллари бор. Елка ва дум сузгичларида қора доғлари бўлади; бошқа сузгичлари сарғиш тусда. Эркаги сув тубида уя ясаб, шу уяда урғочиси ташлаган увилдириқни қўриқлайди. Балиқ ва бошқа ҳайвонлар билан озиқланади. Европа, Шим. Америка ва Осиё сув ҳавзаларида, жумладан, Болтиқ, Қора, Азов, Каспий, Орол денгизи ва баъзи дарёларда тарқалган. Иссиқкўл, Балхаш ва бошқа сув ҳавзаларида иқлимлаштирилган. Орол денгизида урчиш учун март—апрел ойларида қирғоққа келади. Сирдарё ва Амударёга ҳам ўтади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |