Судан Аирwайс — Суданнинг миллий йўловчи ташувчиси ва Араб ҳаво ташувчилар ташкилоти аъзоси.

Тарихи

Авиакомпания 1947-йилда Судан темир йўллари томонидан мамлакатнинг темир йўл инфратузилмаси мавжуд бўлмаган ҳудудларида транспорт хизматларини ташкил этиш учун ташкил этилган.

Судан Аирwайс Африкадаги ҳаво йўллари компанияси ҳисобланади. Судандаги 2011-йилги воқеалардан сўнг Судан давлати катта бўлган санксияларга дучор бўлди, Ғарб давлатлари ва Америка Қўшма Штатлари тамонидан киритилган санксиялар Судан Аирwайс авиакомпаниясини ҳам четлаб ўтмади. 2012-йилдан бери Судан Аирwайс Судан ҳукуматига тегишли. Шу сабабли авиакомпания АҚШ санксиялари остида қолган[1][2].

Судан ҳукумати 8 та янги Аирбус самолётини сотиб олишни режалаштирмоқда[3].

Галерея

Ҳодисалар

2003-йил 8-июлда Судан Аирwайс авиакомпаниясининг СД139 рейси бўйича Боэинг 737 самолёти ҳавога кўтарилганидан тахминан 15 дақиқа ўтиб ҳалокатга учради. Ҳалокатда барча 117 йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Бу ҳолат Судан давлати тарихида қора кунлар ҳисобланади.

2007-йил 30-март куни авиакомпания самолёти Хартумга қўнишидан бир ярим соат олдин ўғирлаб кетилган. Лайнер Ливия пойтахти Триполидан учган. Хартумга қўнгач, самолётни ўғирлаган шахс Судан разведка хизматлари томонидан қўлга олинган[4] эди. судан мамлакатида нисбатан ҳаёт тарзининг нотинчлиги Судан Аирлинес хизматларигача таъсир кўрсатади.

2008-йил 10-июн куни Судан Аирwайс авиакомпаниясининг Аирбус А310-324 самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва ёниб кетди, натижада 30 киши ҳалок бўлди[5].

Манбалар

Ҳаволалар