Судирман кубоги — бу спортнинг глобал бошқарув органи бўлган Бутунжаҳон Бадминтон Федерациясига (БWФ) аъзо давлатлар томонидан ўтказиладиган халқаро бадминтон аралаш жамоавий мусобақаси. Чемпионат 1989-йилда ўтказилган илк турнирдан бери ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда. Халқаро Бадминтон Федерацияси (ҳозирги БWФ) 2003-йилдан бошлаб икки турнирни ажратишга қарор қилгунга қадар, у Жаҳон чемпионати билан бир жойда ўтказилар эди.[1] Ҳар бир Судирман кубогида эркаклар ва аёллар яккаликлари, эркаклар ва аёллар жуфтликлари ва аралаш жуфтликлардан иборат бешта ўйин мавжуд. Кубок индонезиялик собиқ бадминтончи ва Индонезия Бадминтон Ассоциацияси (ПБСИ) асосчиси Диcк Судирман шарафига номланган.

1989-йил Индонезияда Судирман кубоги штампи

Кубокни олиш бўйича амалдаги чемпион ҳисобланувчи Хитой 2021-йилги Финландияда ўтказилган турнирда 12-марта чемпионликни қўлга киритган.

Судирман кубогида мукофот пули йўқ; ўйинчилар ўз мамлакатлари учун ўйнашади ҳамда БWФ жаҳон рейтинги очколари ва миллий обрў-эътиборни қўлга киритишади.

Кубок

Судирман кубогининг баландлиги 80 см. У 22 каратли (92 %) олтин билан қопланган яхлит кумушдан ясалган ва жати ёғочидан (Жава теак ёғочи) ясалган саккиз бурчакли асосда жойлашган. Кубокнинг танаси волан шаклида бўлиб, унинг устида Боробудур ибодатхонасининг нусхаси жойлашган.

Кубок Мастерих Бандунг компанияси томонидан 15 000 АҚСҲ долларига баҳоланган.

Формат

Судирман кубоги саралаш босқичини ўтказмайдиган халқаро мусобақадир. Рақобатчи жамоалар ўз чиқишларига кўра 7 гуруҳга бўлинган. Фақат 1-гуруҳдаги жамоалар кубокни кўтариш имкониятига эга бўлади, чунки бошқа гуруҳлардаги жамоалар юқорига кўтарилиш учун курашадилар. 2003-йилгача 1-гуруҳда атиги олтита жамоа қатнашади, 2005-йилда уларнинг сони 8 тага, 2011-йилда эса 12 тага кўтарилади.[2]

Дастлаб гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар кейинги гуруҳ босқичида қуйи гуруҳга тушиб кетишган. Юқори лигага кўтарилиш тизими охирги марта 2009-йилда қўлланган ва кейин рақобатлашаётган жамоалар жаҳон рейтинглари бўйича гуруҳланиши қабул қилинган.[3]

Натижа

Йил Мезбон Финал Ярим финалчилар
Чемпионлар Ҳисоб Иккинчи ўрин
1989 Жакарта, Индонезия  Индонезия
3–2  Жанубий Корея
 Хитой
 Дания
1991 Копенгаген, Дания  Жанубий Корея
3–2  Индонезия
 Хитой
 Дания
1993 Бирмингем, Англия  Жанубий Корея
3–2  Индонезия
 Хитой
 Дания
1995 Лозанна, Швейсария  Хитой
3–1  Индонезия
 Дания
 Жанубий Корея
1997 Глазго, Шотландия  Хитой
5–0  Жанубий Корея
 Дания
 Индонезия
1999 Копенгаген, Дания  Хитой
3–1  Дания
 Индонезия
 Жанубий Корея
2001 Севилла, Испания  Хитой
3–1  Индонезия
 Дания
 Жанубий Корея
2003 Эйндховен, Нидерландия  Жанубий Корея
3–1  Хитой
 Дания
 Индонезия
2005 Пекин, Хитой  Хитой
3–0  Индонезия
 Дания
 Жанубий Корея
2007 Глазго, Шотландия  Хитой
3–0  Индонезия
 Англия
 Жанубий Корея
2009 Гуанчжоу, Хитой  Хитой
3–0  Жанубий Корея
 Индонезия
 Малайзия
2011 Синдао, Хитой  Хитой
3–0  Дания
 Индонезия
 Жанубий Корея
2013 Куала Лумпур, Малайзия  Хитой
3–0  Жанубий Корея
 Дания
 Таиланд
2015 Дончжуан, Хитой  Хитой
3–0  Япония
 Индонезия
 Жанубий Корея
2017 Голд Cоаст, Австралия  Жанубий Корея
3–2  Хитой
 Япония
 Таиланд
2019 Наннин, Хитой  Хитой
3–0  Япония
 Индонезия
 Таиланд
2021 Вантаа, Финландия  Хитой
3–1  Япония
 Жанубий Корея
 Малайзия
2023 Сучжоу, Хитой
2025 Хитой

Муваффақиятли терма жамоалар

Индонезия дастлаб 1989-йилда турнирда ғолиб чиққан. Мусобақа тарихида Судирман кубогининг барча турнирларида саккизта мамлакат ярим финал босқичига йўл олган: Хитой, Дания, Англия, Индонезия, Корея, Малайзия, Таиланд ва Япония.

Судирман кубогида энг кўп муваффақият қозонган миллий терма жамоа Хитой (12 та ғалаба), учинчи ўринда Корея (4 та ғалаба) ва Индонезия (1 та ғалаба). Мусобақада ҳеч қачон Осиё давлатларидан бошқа давлат ғолиб бўлмаган, Дания 1999 ва 2011-йилларда ғалаба қозонишга яқин келган ягона Европа давлатидир.

Жамоа Чемпионлар Иккинчи ўрин Ярим финалчилар
 Хитой 12 (1995, 1997, 1999, 2001, 2005, 2007, 2009, 2011, 2013, 2015, 2019, 2021) 2 (2003, 2017) 3 (1989, 1991, 1993)
 Жанубий Корея 4 (1991, 1993, 2003, 2017) 4 (1989, 1997, 2009, 2013) 8 (1995, 1999, 2001, 2005, 2007, 2011, 2015, 2021)
 Индонезия 1 (1989) 6 (1991, 1993, 1995, 2001, 2005, 2007) 7 (1997, 1999, 2003, 2009, 2011, 2015, 2019)
 Япония 3 (2015, 2019, 2021) 1 (2017)
 Дания 2 (1999, 2011) 9 (1989, 1991, 1993, 1995, 1997, 2001, 2003, 2005, 2013)
 Таиланд 3 (2013, 2017, 2019)
 Малайзия 2 (2009, 2021)
 Англия 1 (2007)

Манбалар

  1. ↑ „Корн Даббаранси неw ИБФ Пресидент“. Утусан Онлине (4-июн 2001-йил). 10-апрел 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-апрел 2017-йил.
  2. ↑ „Тоурнамент АБC“. Судирман Cуп 2019. 28-феврал 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-август 2022-йил.
  3. ↑ Сачетат. „Судирман Cуп то Чанге Формат“. Бадзине. 31-январ 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-август 2022-йил.