Судланганлик - (ЎзРда) шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолат. С. айблов ҳукми кучга кирган кундан бошланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.