Sudok

Судок (судоклар) ― деганда дастурхонга зираворлар солинган идишлар тўпламини тортиш учун товоқ, шунингдек, бир-бирининг устига қўйилиб маҳкамланадиган, бир нечта кострюллар кўринишидаги овқатни ташиш учун мослама тушунилади. Учинчи маъноси эса соусларни солишга мўлжалланган қайладондир.
Дастурхон учун судок
Ошхонаникидан фарқли ўлароқ, столга қўйиладигани дастурхон безатишнинг муҳим элементи бўлиб, туз, қалампир ва бошқа зираворлар солинган идишлар тўпламини ўзида мужассамлаштиради. Энг кўп учрайдигани туз, қалампир ва хантал солинадиганидир. Тўрт предметлигига қалампир, хантал, сирка қозон ва ёғ идишлари тўплами киради[1]. Унинг яна бир кўриниши қайлалар учун мўлжалланган.
Ошхона судоклари
Ошхона идишлари икки, уч, баъзан тўртта қаватли турли баландликдаги, диаметри бир хил кострюллардан иборат бўлади. Алюминий ёки сирланган темирдан ясалади. Энг тагидаги қаватга биринчи таом, устидагиларига эса иккинчи ва учинчи егуликлар жойлаштирилади. Йиғилган тўпламнинг устидагиси қопқоқ билан ёпилади. Бутун тўплам қисқич ва иккита тутқич устуни билан бирга маҳкамланади[1]. Одатда Бундай тўпламлардан узоқ масофага қатновчи поездлар ресторанларида фойдаланилган. Овчилар ва сайёҳлар ҳарбий қозончаларга ўхшаш герметик қопқоқли ёки овал шаклидаги идишлардан фойдаланадилар.
„Катта изоҳли луғат“га кўра ошхона судоклари атамаси фақат кўпликда ишлатилади[2]. ГОСТ Р 54868-2011 стандартига мувофиқ сополдан идишлардир. Атамалар ва таърифларда, маҳсулот сифатида ошхона судоки бирликда айтилади[3].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Судки“, Краткая энциклопедия домашнего хозяйства — 608-бет.
- ↑ Грамота.ру
- ↑ ГОСТ Р 54868—2011 Посуда керамическая. Термини и определения
| Викилуғатда судок номли мақола мавжуд. |
Адабиётлар
- „Судки“, Краткая энциклопедия домашнего хозяйства — 608-бет.
- Судки для переноски пищи // Товарний словар / И. А. Пугачёв (главний редактор). — М.: Государственноэ издателство торговой литератури, 1960. — Т. ВИИИ. — Стб. 492—493
- Судки столовиэ // Товарний словар / И. А. Пугачёв (главний редактор). — М.: Государственноэ издателство торговой литератури, 1960. — Т. ВИИИ. — Стб. 493—495