Суфий - (арабча. الصّوفيّ - суфий, тасаввуф вакили). Суфий атамаси исломдаги мистик-аскетик та’лимот вакиллари номи. Суфий атамаси ўзак ма’но касб этиб, тасаввуф ана шу суфийлик билан шуғулланишни англатувчи отлашган иш-ҳаракат номидир. Ба’зи фикрларга кўра, суфийлар амалий расм-русумларни адо этувчилар тушунилади.

Суфий сўзининг келиб чиқиши ҳақида қадимдан турли фикрлар мавжуд. Ҳозирги кунда бу сўзнинг “юнг” сўзидан келиб чиққани ҳақидаги фаразлар умумий қабул қилинган фикр, деб ҳисобланмоқда. Сабаб сифатида, дастлабки суфийлар дағал жундан кийим кийиб юришгани келтирилган. Агар “суфий” сўзи “суф”, я’ни юнг ма’носини англатувчи сўздан келиб чиққан дейилса ва асос сифатида суфийларнинг одатда юнгдан тўқилган жанда-хирқа ёки пўстин кийганига ишора қилинган бўлса, “тасаввуф” атамаси луғавий жиҳатдан “хирқа кийиш”, истилоҳий жиҳатдан эса “суфийлик билан шуғулланиш” ма’носини англатади.

Абу Райҳон Берунийнинг “Таҳқиқу ма ли-л-Ҳинд” асарида юнонча “софиа” сўзининг ма’носи “ҳикмат” эканини келтириб ўтилган.

Бу сўз мистик-аскетик та’лимот ма’носида исломдан аввал ҳам ишлатилган. Атама илк бора Ироқ суфийлари орасида тарқалган, аммо бошқа минтақаларда урф бўлмаган, кейинчалик аста-секин атама исломдаги барча зуҳд ва ирфоний ҳаракатлар учун умумлашиб борган[1].

Манбалар

  1. ↑ Усмонов, Олимов, Ё'лдашхо'джаев, Фахриддинов, То'йчиева, Жабборов, Чо'тмаматов, Раҳимов, Комилжонова, Каримова, Нурмуҳаммедов, Эркабоева, Жураев 2015, с. 235.

Адабиётлар

  • Усмонов И, Олимов С, Ё'лдашхо'джаев Ҳ, Фахриддинов З, То'йчиева Н, Жабборов Н, Чо'тматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5. 

Ҳаволалар