Суфён Минкаилович Абдуллаэв, шунингдек, Абу-Суфён (1956 -йил, 8-ноябр, Қозоғистон ССР [1] - 2011-йил, 28-март [2], Ингушетия, Россия) - чечен дала қўмондони, ЧИР Қуролли Кучлари бригада генерали [3] [4]. "Ислом баталёни" қўмондони ўринбосари (1994 - 1996). 2007-2011-йилларда у Кавказ амирлиги амири Доку Умаровнинг 1-ноиби, унинг энг яқин сафдоши, Кавказ амирлиги ҳарбий амири эди. Чечинстон Ичкерия Республикаси (ЧИР) 8-вице-президенти (2007, март-октябр), ЧИР молия вазири бо`лган.

Таржимайи ҳол

Унинг миллати чечен. У Садахаро қабиласига мансуб бо`либ асли Чеченистоннинг Хаттуни қишлоғидан . Қозоғистон ССРда туғилган .

Депортация қилинганларга қўйилган чекловлар олиб ташланганидан сўнг у ота-онаси билан Чеченистонга қайтди. Ўрта мактабни, со`нгра педагогика коллежини тамомлаган. У Чечен-Ингуш давлат университетига ўқишга кирди, шундан сўнг Ведено туманидаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлади. У чечен ва доғистон уламоларидан таҳсил олган. Диний сабоқ бериладиган мактабларда (мадраса) [1] болаларга ислом динидан дарс берган. Эркин кураш бўйича спорт усталигига номзодлардан бири бо`лган.

1980-йиллар охирида СССРда “Ислом уйғониши ” партияси ташкилотчиларидан бири бо`лган [5] [6].

1991-йилдан бошлаб Чеченистондаги сиёсий воқеаларда фаол иштирок этади. 1994-йилгача Грознийдаги Ар-Рисол Ислом марказига раҳбарлик қилган [6].

1994-1996-йиллар давомида Ислом баталёни қўмондони ўринбосари сифатида Россия ҳарбий қисмларига қарши жанговар ҳаракатларда фаол иштирок этган. 1996-йилнинг август ойида у Грознийга ҳужумда қатнашган. У ФСБ, 6-бўлим, Ҳукумат уйи, "Динамо" стадиони ва бошқа биноларга ҳужумлар пайтида пойтахт марказидаги алоҳида ҳужум гуруҳларига қўмондонлик қилган.

Биринчи Чечен урушидан кейин у Президент Масхадов томонидан ШДХВ (Шариат Давлат хавфсизлиги вазирлиги) вазирнинг кадрлар бо`йича тарбиявий ишлар о`ринбосари қилиб тайинланган.

1999-йил, 1-сентябрда қуролли тўдаларни йўқ қилиш бўйича ҳарбий операциянинг янги босқичи бошланиши билан у рус қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда фаол иштирок этади. Бошида Жундуллоҳ (Аллоҳ қо`шинлари) Ислом бригадаси қўмондони ўринбосари, сўнгра қўмондони бо`лади (2001-йилнинг кузидан [7]). (Кейинчалик бригада ЧИР Қуролли Кучларининг Шарқий фронти кириб, асосан, Ведено ва Шали туманлари ҳудудларида ҳаракатланди. )

Ҳаволалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Лидер сепаратистов Чечни назначил вице-президента ЧРИ“. 2015-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-октябр.
  2. ↑ „Авиаударом были убиты двое заместителей Умарова“. Лента.ру (2011-йил 30-март). 2011-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-июн.
  3. ↑ „В Чеченской республике уничтожен Супьян Абдуллаев — Первый канал“. 2015-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-октябр.
  4. ↑ „В Чечне был убит полевой командир Супьян Абдулаев, который между двумя чеченскими войнами работал в… — Газета. Ру“. 2015-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-октябр.
  5. ↑ „Саид Бурятский: «Взгляд на Джихад изнутри, по прошествии года» — Кавказcентер.cом“.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Идентификация останков погибших в Ингушетии боевиков определит, был ли среди них Доку Умаров“. 2015-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-декабр.
  7. ↑ Ресурс заблокирован — Ресоурcе ис блоcкед

Ҳаволалар