Sufyon masjidi
Суфён масжиди (арабча: جامع سفيان) – Ямандаги Лаҳиж шаҳрида жойлашган тарихий масжид. 1215-йилда қурилган бўлиб, мадраса ҳамда қабристонга туташган, масжидга ном берилган шахс мақбарасини ўз ичига олади.
| Масжид | |
| Масжиднинг 2007-йилда олинган фотосурати | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Жанубий Арабистон |
| Жойлашуви | Лаҳиж шаҳри |
| Координаталар | 13°04′22″Н 44°53′17″Э / 13.0728372°Н 44.8880235°Э |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
Тарихи
Дастлаб бу жой Суфён ибн Абдуллоҳ ал-Абиний ал-Яманийнинг дафн этилган жой эди. У 1187-йилдаги Ҳаттин жангида Салоҳуддин ал-Айюбий билан бирга жанг қилган уламо бўлган[1]. Суфён 1215-йилда вафот этган ва унинг вафотидан сўнг қабри устига мақбара, ёнига эса масжид ва мадраса қурилган[2][3][4][5]. 1994-йилда мақбара ва унга туташ қабристон Яман фуқаролар уруши чоғида вайрон қилинган ва шундан бери таъмирлаш ёки реставрация ишлари олиб борилмаган, натижада иншоот эътиборсиз ҳолга келиб қолган[2].
2015-йилги бузилиш
2015-йилда Суфён масжидига экстремистик гуруҳлар портловчи моддалар ўрнатган ва масжид бузиб ташлангани ҳақида хабар берилган[2][3][4][5]. Баъзи хабарлар Суфён ибн Абдуллоҳнинг қабри ковлаб очилгани ва унинг жасади қолдиқлари ерга сочиб ташлангани ҳақида даъво қилган[4], бироқ бу даъво дарҳол Лаҳиж аҳолиси томонидан рад этилган. Аҳоли жангарилар унинг жасадини қабрдан чиқармаганини ва мақбаранинг ўзи ҳам 1994-йилдан бери деярли ўзгармаганини тасдиқлаган[2]. Гоогле Мапс сунъий йўлдош тасвирларида масжид ва унинг мадрасаси ҳануз бутунлигича экани, қабристон эса вайрон ҳолатда экани кўринади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Абу Макҳрамаҳ. Тарикҳ Тҳагҳр 'Адан (Арабиc). Леиден: Брилл.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Атири, Ҳишам. „Тҳе ресиденц оф Суфян виллаге ин Емен толд Ал Айям: Тҳе шрине оф саинт Суфян ҳад алреадй беэн демолишед ин 1994 CЕ“. Ал Айям (2015-йил 31-январ).
- ↑ 3,0 3,1 „Эхҳуминг тҳе граве оф а ман wҳо дид Жиҳад wитҳ Салаҳуддин ал-Айюби ин Лаҳиж: Тҳе шрине оф эминент счолар Суфян wас дестроед бй террорисц“. Шабwа Пресс (2015-йил 28-январ).
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Ҳардй, Сам. „Ландмарк Суфи Шрине демолишед бй Исламисц ин Емен“. Ҳйпераллергиc (2015-йил 11-феврал).
- ↑ 5,0 5,1 „Тҳе Такфирисц ҳад демолишед ҳис шрине анд эхҳумед ҳис граве ин Ал Ҳота“. Алтҳаwраҳ (2021-йил 23-апрел).