Sugʻurlar

Файл:Мармот эатинг.wебм Суғурлар (Мармота) — тийинлар оиласига мансуб кемирувчилар уруғи. 15 тури бор. Танасининг узунлиги 60 см гача, думи 20 см ча, оғирлиги 2,5–9 кг. Бўйни калта, кўзи катта, қулоқ супраси кичик. Жунлари калин ва узун. Евросиё ва Шимолий Америкада тарқалган. Ўзбекистонда узун думли (қизил) суғурлар ва кўк суғурлар учрайди. Тоғ ҳамда пасттекисликлардаги ўтлокларда яшайди. 1 — 6 та киришчикиш тешикли мураккаб уялар (3 м ча чукурликда, 8 м ча узунликда) қазийди. Қишда уйқуга киради. Оила бўлиб ҳаёт кечиради. Колония хреил қилади. Май ойида болалайди. Болалари июн—июл ойларида уясидан чиқади. 2 йидда жинсий вояга етади. Ҳар хил ўтлар (асосан, бошокли), баъзан чувалчанг, моллюска ва ҳашаротлар билан озиқланади. Ёғи ва мўйнаси учун овланади.Кўк суғурлар табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи рўйхатига ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |