Сугот масжиди — Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жомеъ-масжид бўлиб, Самарқанд вилояти Иштихон тумани Суг'от қишлог'ида жойлашган масжид. Мазкур масжид Вазирлар маҳкамаси тасарруфида ҳисобланиб, Мусулмонлар идораси ва Самарқанд вилояти адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинган[1].

Масжид
Сугот масжиди
Мамлакат  О'збекистон
Ҳудуд Самарқанд
Шаҳар Иштихон
Манзил Самарқанд вилояти Иштихон тумани Суг'от қишлог'и
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Сўнги имом Тошев Қаҳрамон
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик
Саҳарлик ва ифторлик
Кутубхона

Тарихи

Сугот масжидининг ташкил этилганлиги ҳақида тўлиқ ва ишончли манбалар кам. Ушбу масжид ҳозирги кунда амалдаги масжидлардан бири ҳисобланади. Ушбу масжиднинг имоми Самарқанд вилояти Иштихон туманининг имом-хатиби Тошев Қаҳрамон ҳисобланади[2].

Жойлашуви ва фаолияти

Масжид Самарқанд вилояти Иштихон туманига қарашли ҳисобланади. Масжид қурилишида гумбазлар тузилиши анча мураккаб бўлиб, пештоқ, равоқ ва миноранинг турли шакллари ўзига хос нафис шаклда ишланган. Безагида мафтункор нақшлар, кошинкор безаклар қўлланилган бўлиб, масжид биносининг ташқи ва ички безакларида ўзгача нафислик яққол кўзга ташланади. Мазкур масжидга ҳар кунлик 5 маҳал намоз ибодатларини адо қилиш учун Иштихон туманининг турли жойларидан мусулмон инсонлар ташриф буюришади. Шунингдек, Иштихон туманининг аҳоли вакиллари ва йўловчилар, Рамазон ва Қурбон ҳайит намозларида ва Жума намозлари вақтларида ташриф буюришади. Ушбу масжидга машрут, автобус ёки енгил транспорт воситалари орқали бориш мумкин ва номозхонлар учун масжид ҳар кунлик номоз вақтларида доимо очиқ[2]. Ушбу масжид номозхонлар учун зарур маълумотлар хабар қилинадиган, ҳафталик жума, хайит намозлари жамоа бўлиб ўқиладиган Иштихон туманидаги асосий масжидлар сирасига киради. Шунингдек, масжид Самарқанд вилоятида таровиҳ намозида Хатми Қур’он ўқиладиган масжидлар рўйхатига киритилган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистон масжидлари“. масжид.уз. масжид.уз. Қаралди: 6-май 2026-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Сугот жоме масжиди“. масжид.уз. масжид.уз. Қаралди: 6-май 2026-йил.
  3. ↑ „Самарқанд вилоятида таровиҳ намозида Хатми Қур'он ўқиладиган масжидлар рўйхати“. саммуслим.уз. саммуслим.уз. Қаралди: 6-май 2026-йил.