Суҳравардийлар - машҳур мутасаввифлар, Эроннинг Суҳравард шаҳрида туғилган (ХИИ аср) 3 қариндош: Нажиб Суҳравардий (1097—1168), Шайх Шаҳобиддин Абу Ҳафс Яҳё Суҳравардий (1155—1191) ва Шайх Шаҳобиддин Абу Ҳафс Умар Суҳравардий (1144—1234). Нажиб Суҳравардий кейинги иккаласининг устози бўлган. Яҳё Суҳравардий тасаввуфда "ишроқ" (нур) фалсафасини яратган. Умар Суҳравардий суҳравардийлик тариқатига асос солган. С, асосан, Бағдод мадрасаларида таълим олиб, шу ерда ижод қилганлар.

С. асарлари жаҳонда кўп марта нашр этилган, аммо уларнинг таълимоти илоҳий илмга мансуб бўлганидан собиқ совет даврида эътибор топмади. Мустақилликка эришилгач, ахлоқодоб, қалбилани поклаш ҳақидаги алломалар тафаккури, насиҳатлари ўрганила бошланди. Умар Суҳравардий 35 ёшида Бағдодда "шайхлар шайхи" даражасига кўтарилган дин арбоби бўлган. У Ироқ мамлакатининг элчиси сифатида Ироқ, Хоразм, Эрон, Салжуқия орасидаги урушларни тўхтатган. Умар Суҳравардий Ироқнинг Хоразмдаги элчиси бўлган. Умар Суҳравардийнинг ўғли Шайх Зайниддин (қаранг Зайниддинбобо) диний ва жамоат арбоби сифатида Тошкентга келади.

Омонулла Файзуллаев.