Suhrob Xoʻjayev
Суҳроб Рустамович Хўжаев (1993-йил 21-майда туғилган, Хатлон вилояти, Пархар) — тожик ва ўзбек енгил атлетикачиси, болғача улоқтириш бўйича уста. У спортдаги фаолиятини Тожикистон терма жамоасидан бошлаган, 2010-йилдан буён халқаро миқёсда Ўзбекистонни шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Иккита ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионатларининг бронза медали совриндори, миллий аҳамиятга эга чемпионатининг кўп карра ғолиби.
| Суҳроб Рустамович Хўжаев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1993-йил 21-май Пархар, Хатлон вилояти, Тожикистон |
| Спорт | |
| Қайси спорт | енгил атлетикачи |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Осио ўйинлари | ||
| Бронза | Жакарта 2018 | болғача |
| Осио чемпионати | ||
| Бронза | Доҳа 2019 | болғача |
| Ислом бирдамлик ўйинлари | ||
| Олтин | Коня 2021 | болғача |
Таржимаи ҳол
Суҳроб Хўжаев 1993-йил 21-майда Тожикистоннинг Хатлон вилоятининг Пархар қишлоғида дунёга келади. Икки ёшида у оиласи билан Душанбага доимий яшаш учун келишади.
Хўжаев олти ёшидан спорт билан машғул, ўзини гимнастика, сузиш, теннис, боксда синаб кўради, 2006-йилда кейинчалик спортнинг энгил атлетика йўналишини танлайди. У мураббийси Шамшод Қурбонов қўл остида диск улоқтириш бўйича, сўнг йўналишини болға улоқтиришга ўзгартириб, мураббий Суҳроб Мардонов билан шуғулланишни бошлайди. Кейинчалик у Дилшод Назаров, Александр Пискунов ва Андрей Абдувалиев каби мураббийлар билан шуғулланади. 2009-йилда Жисмоний тарбия коллежини тамомлайди.
У халқаро майдондаги илк жиддий муваффақиятини 2009-йилги мавсумда Тожикистон терма жамоаси таркибига кириб, Бриксендаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ташриф буюрганида қўлга киритади ва у ерда болға улоқтириш бўйича кумуш медалга сазовор бўлади.
Суҳроб 2010-йилда бутунлай Тошкентга кўчиб ўтади ва шу вақтдан буён Ўзбекистон терма жамоасини халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
2012-йилда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори бўлади, Барселонада ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритади ва Лондондаги Ёзги Олимпия ўйинларида бир қатор муваффақиятли ўйинлари эвазига мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Эркаклар ўртасидаги болға улоқтириш дастурида у 65,88 метр натижа кўрсатиб, мусобақа якуний баённомасида 38-қатордан жой олади.
2014-йилда Инчхондаги Осиё ўйинларида иштирок этиб, ўз йўналиши бўйича бешинчи бўлади.
2015-йилда Уханда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида болға улоқтиришда тўртинчи, Пекиндаги жаҳон чемпионатида эса 28-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон терма жамоаси етакчилари қаторида 2016-йилда Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларида саралаш босқичидан муваффақиятли ўтади. Бу сафар у 70,11 метрга болғача улоқтириб, умумжамоа ҳисобида 23-ўринни эгаллади[1].
Ўз фаолиятидаги иккинчи Олимпиададан сўнг Хўжаев енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қолади ва йирик халқаро мусобақаларда иштирок этишда давом этади. Шундай қилиб, 2017-йилда у Бокудаги Ислом бирдамлик ўйинларида иштирок этиб, бешинчи ўринни тутади.
Суҳроб 2018-йили Жакартада ўтказилган Осиё ўйинларида бронза медалини олишга муваффақ бўлади[2].
Шунингдек, у 2019-йилда Доҳадаги Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлади[3].
Манбалар
- ↑ Нарзуллохи Латиф. „Сухроб Ходжаев: Если бы не был прооперирован, то вышел бы в финал“. Радио Озоди (2016-йил 19-август). Қаралди: 2019-йил 21-май.
- ↑ Спортсмены Узбекистана удостоились еще шести медалей Азиады Газета.уз 27.08.2018
- ↑ Легкоатлеты Узбекистана в медальном зачете ЧА вошли в пятерку сильнейших Кун.уз 26.04.2019
Ҳаволалар
- Суҳроб Хўжаев — ИААФ веб-сайтидаги профил
- Суҳроб Хўжаев — Спорц-Референcе.cом сайтида Олимпия ўйинлари статистикаси
- Суҳроб Хўжаев — Халқаро олимпия қўмитаси веб-сайтидаги саҳифа